Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг ваколатхонаси очилди
17:20 15.06.2024 (янгиланди: 17:33 15.06.2024)
© Пресс-служба МФСРВ Узбекистане открыли новое страновое представительство Международного фонда сельскохозяйственного развития
© Пресс-служба МФСР
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон жамғармага 2011 йилда аъзо давлат сифатида қўшилган.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг (ҚХРХЖ) ваколатхонаси очилди.
Тошкентдаги янги ваколатхонанинг очилишида ҚХРХЖ президенти Альваро Ларио, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирок этди. Альваро Ларио ҚХРХЖнинг Марказий Осиёдаги илк ваколатхонасини очишда кўрсатган кўмаги учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.
"ҚХРХЖнинг Тошкентдаги янги ваколатхонаси бизнинг Ўзбекистон ва минтақадаги барқарор ривожланиш жараёнларини қўллаб-қувватлашга бўлган содиқлигимизни акс эттиради. Ҳукумат ва хусусий сектор билан бўлган шериклигимиз орқали биз иқлим ўзгаришига мослашиш ва қишлоқ ҳудудларининг гуллаб-яшнашига киритиладиган кенг кўламли сармояларни рағбатлантиришимиз мумкин", — деди у очилиш маросимида.
© Пресс-служба МФСРВ Узбекистане открыли новое страновое представительство Международного фонда сельскохозяйственного развития
В Узбекистане открыли новое страновое представительство Международного фонда сельскохозяйственного развития
© Пресс-служба МФСР
Янги ваколатхонанинг очилиши билан ҚХРХЖ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тармоғининг эҳтиёж ва муаммоларини самаралироқ қамраб олиш ва ҳал этиш имкониятига эга бўлади.
"Ушбу ваколатхонанинг очилиши иккала томоннинг қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш ҳамда деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга бўлган садоқатини намойиш этади. Биз бу ҳамкорлик нафақат Ўзбекистонга фойда келтириши, балки минтақадаги бошқа давлатлар учун ҳам ижобий ўрнак бўлишига ишонамиз”, - деди Иброҳим Абдураҳмонов.
ҚХРХЖнинг Ўзбекистон билан яқин шериклиги натижасида охирги ўн йилда лойиҳалар тўплами сезиларли даражада кенгайиб, Марказий Осиёдаги энг йирик тўпламга айланди. Тўплам қиймати 435,3 млн АҚШ долларига етиб, 550 000 нафар қишлоқ аҳолиси қамраб олинди.
ҚХРХЖ – халқаро молия институти ва БМТнинг махсус муассасаси. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги бўйича халқаро хаб – Рим шаҳрида жойлашган, ҚХРХЖ қишлоқ аҳолисига сармоя киритади ва камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, овқатланишни яхшилаш ва чидамлиликни кучайтириш имкониятларини тақдим этади.