"Даҳшатли аломат". Ғарб Украинада нима бўлаётганини ошкор қилди

© Security Service of UkraineСотрудник СБУ
Сотрудник СБУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2024
Oбуна бўлиш
Меркуриснинг фикрича, Киев аста-секин ҳукумат қулаши муқаррар бўладиган нуқтага яқинлашмоқда.
TOШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Украина разведка ходимларининг хорижга қочиб кетишини давлатчиликнинг барбод бўлганидан далолат берувчи аломатлардан бири, деб ҳисоблаш мумкин, деди британиялик эксперт Александр Меркурис YouTube'даги блогида.
“Украинадан қочиш учун чегарани кесиб ўтганлар сони ортиб бормоқда. Улардан баъзилари Венгрияга қочган. Қочқинлар орасида полиция ва Украина хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам бор, бу Украина учун даҳшатли аломатдир. Уларнинг барчаси сафарбарликдан қочмоқда”, – дея фикр билдирди эксперт.
Меркуриснинг фикрича, Киев аста-секин ҳукумат қулаши муқаррар бўладиган нуқтага яқинлашмоқда.
Аввалроқ Украина Давлат чегара хизматининг ғарбий минтақавий бошқармаси чегарада тоғлар ва дарёлар орқали мамлакатни тарк этишга уринган камида 45 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Республика аҳолиси Киев раҳбарияти томонидан амалга оширилган оммавий сафарбарликдан қочмоқда. Украина армиясига ёллаш кўпинча мажбуран амалга оширилади. Ҳарбий рўйхатга олиш идораси ходимлари жисмоний куч ишлатиб, қонунга хилоф ҳаракатлар қиладилар. Киев расмийлари сафарбарлик режасини амалга ошириш учун одамларни калтаклаши ёки ўғирлаши ҳолатлари ҳам кўп учрамоқда.
Украинские военные. Архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2024
Нега АҚШ Украинани мағлубиятдан қутқармайди?
Янгиликлар лентаси
0