https://sputniknews.uz/20240614/baa-va-ozbekiston-fuqarolarining-huquqiy-yordam-olish-imkoniyatlari-kengaytiriladi-44359564.html
БАА ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятлари кенгайтирилади
БАА ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятлари кенгайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
БАА ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятлари кенгайтирилади
2024-06-14T10:17+0500
2024-06-14T10:17+0500
2024-06-14T11:07+0500
жамият
ўзбекистон
баа
ҳамкорлик
фуқаро
адлия вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/0e/44364318_0:395:872:886_1920x0_80_0_0_ccf76aee385de524b5bf44fbd3242d67.jpg
TOШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон фуқароларининг тижорат ва фуқаролик ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятлари янада кенгаяди. Бу ҳақда адлия вазири матбуот котиби хабар берди.Адлия вазири Акбар Тошқулов бошчилигидаги вазирлик делегацияси БААда ишчи ташриф билан бўлди. Ташриф давомида вазирлик ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон ва БАА ўртасида фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш шартномаси Амирликлар Адлия вазирлиги мутахассислари билан такомиллаштирилди ҳамда идоравий келишув жараёнлари якунланди. Абу-Дабида адлия вазири Акбар Тошқулов БАА адлия вазири Абдуллоҳ Ал Нуайми билан учрашди. Учрашув бошида томонлар мазкур шартноманинг аҳамияти ва икки давлат халқининг ҳуқуқий масалаларда оғирини енгил қилишга қўшаётган ҳиссаси ҳақида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, Ал Нуайми БАА Адлия вазирлигининг ҳуқуқ ва одил судловни амалга ошириш соҳаларида сунъий интеллектни жорий қилиш бўйича лойиҳалари билан ўртоқлашди. Томонлар икки вазирлик ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида қонун ижодкорлиги, сунъий интеллект, ҳуқуқий хизматлар, суд экспертизаси, юридик кадрлар малакасини ошириш соҳаларида тажриба алмашиш, ўзаро ташрифлар уюштириш ва қўшимча лойиҳалар амалга ошириш бўйича келишувга эришишди.
ўзбекистон
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/0e/44364318_0:313:872:967_1920x0_80_0_0_dda4838301d0f909c8a652828b0f5926.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
баа ва ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятлари кенгайтирилади
баа ва ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятлари кенгайтирилади
БАА ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятлари кенгайтирилади
10:17 14.06.2024 (янгиланди: 11:07 14.06.2024) Абу-Дабида адлия вазири Акбар Тошқулов БАА адлия вазири Абдуллоҳ Ал Нуайми билан учрашди.
TOШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон фуқароларининг тижорат ва фуқаролик ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятлари янада кенгаяди. Бу ҳақда адлия вазири матбуот котиби
хабар берди. Адлия вазири Акбар Тошқулов бошчилигидаги вазирлик делегацияси БААда ишчи ташриф билан бўлди.
Ташриф давомида вазирлик ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон ва БАА ўртасида фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш шартномаси Амирликлар Адлия вазирлиги мутахассислари билан такомиллаштирилди ҳамда идоравий келишув жараёнлари якунланди.
Мазкур Ҳукуматлараро шартноманинг қабул қилиниши икки давлат фуқароларининг фуқаролик ва тижорат муносабатларида вужудга келиши мумкин бўлган низоли вазиятларини ҳал этиш, суд ҳужжатларини тан олиш, далилларни талаб қилиб олиш каби масалаларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш имконини беради.
Абу-Дабида адлия вазири Акбар Тошқулов БАА адлия вазири Абдуллоҳ Ал Нуайми билан учрашди. Учрашув бошида томонлар мазкур шартноманинг аҳамияти ва икки давлат халқининг ҳуқуқий масалаларда оғирини енгил қилишга қўшаётган ҳиссаси ҳақида тўхталиб ўтишди.
Шунингдек, Ал Нуайми БАА Адлия вазирлигининг ҳуқуқ ва одил судловни амалга ошириш соҳаларида сунъий интеллектни жорий қилиш бўйича лойиҳалари билан ўртоқлашди.
Томонлар икки вазирлик ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида қонун ижодкорлиги, сунъий интеллект, ҳуқуқий хизматлар, суд экспертизаси, юридик кадрлар малакасини ошириш соҳаларида тажриба алмашиш, ўзаро ташрифлар уюштириш ва қўшимча лойиҳалар амалга ошириш бўйича келишувга эришишди.