https://sputniknews.uz/20240613/markaziy-osiyo-mintaqa-barqaror-tinchlik-44314557.html
Марказий Осиё: минтақада барқарор тинчликни қандай ўрнатиш керак — видео
Марказий Осиё: минтақада барқарор тинчликни қандай ўрнатиш керак — видео
Sputnik Ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Марказий Осиё: минтақада барқарор тинчликни қандай ўрнатиш керак?” мавзусида Остона-Москва-Бишкек-Тошкент видеокўприги... 13.06.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-06-13T14:16+0500
2024-06-13T14:16+0500
2024-06-13T15:27+0500
матбуот маркази
матбуот маркази видео
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/0d/44354210_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_64d7ed98b0173a6841dd050412e93539.jpg
Остонада 9 август куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади. Тадбир якунлари бўйича тарихий ҳужжат – XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш бўйича дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолаш режалаштирилган. Ҳужжатда томонлар минтақада барқарор тинчликни таъминлаш, Марказий Осиё давлатларининг барқарор ва илғор ривожланиши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ниятида экани акс этилган.2022 йил июль ойида Қирғизистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувида Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу шартномани имзолаган эди. Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари ҳам уни имзолаши кутилмоқда.Ушбу ҳужжат минтақада барқарор тинчлик ўрнатиш учун мамлакатларнинг кейинги интеграцияси ва ҳамкорлиги жараёнларига қандай таъсир қилади? Қайта-қайта содир бўлган чегара можароларини ҳал қилишга қандай таъсир кўрсатади? Минтақа давлатларига энергетика ва транспорт соҳасидаги кучайиб бораётган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадими? Ушбу масалалар экспертлар томонидан муҳокама қилишди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/0d/44354210_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_2e9f6c3291bdbcfa3687b78546a871f2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
матбуот маркази видео, марказий осиё, видео
матбуот маркази видео, марказий осиё, видео
Марказий Осиё: минтақада барқарор тинчликни қандай ўрнатиш керак — видео
14:16 13.06.2024 (янгиланди: 15:27 13.06.2024) Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Марказий Осиё: минтақада барқарор тинчликни қандай ўрнатиш керак?” мавзусида Остона-Москва-Бишкек-Тошкент видеокўприги бўлиб ўтмоқда.
Остонада 9 август куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади. Тадбир якунлари бўйича тарихий ҳужжат – XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш бўйича дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолаш режалаштирилган. Ҳужжатда томонлар минтақада барқарор тинчликни таъминлаш, Марказий Осиё давлатларининг барқарор ва илғор ривожланиши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ниятида экани акс этилган.
2022 йил июль ойида Қирғизистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувида Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу шартномани имзолаган эди. Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари ҳам уни имзолаши кутилмоқда.
Ушбу ҳужжат минтақада барқарор тинчлик ўрнатиш учун мамлакатларнинг кейинги интеграцияси ва ҳамкорлиги жараёнларига қандай таъсир қилади? Қайта-қайта содир бўлган чегара можароларини ҳал қилишга қандай таъсир кўрсатади? Минтақа давлатларига энергетика ва транспорт соҳасидаги кучайиб бораётган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадими? Ушбу масалалар экспертлар томонидан муҳокама қилишди.
Москвадаги спикер: Дарья Сапринская, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Осиё ва Африка мамлакатлари институти илмий ходими;
Остонада: Риззат Тасим, Қозоғистон ижтимоий тараққиёт институти ижтимоий жараёнларни ўрганиш маркази раҳбари, Қарлиғаш Нуғманова, “Шарқ-Ғарб” халқаро геосиёсий прогнозлаш маркази президенти;
Бишкекда: Эсен Усубалиев, халқаро алоқалар бўйича мутахассис;
Тошкентда: Раънохон Турсунова, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети сиёсатшунослик кафедраси доценти.