Келажак авлодлар тақдири учун масъулиятни зиммамизга оладиган вақт келди — Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи форум бўлиб ўтмоқда.
TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Бугун Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи форум бошланди, деб ёзмоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСамарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи форум бошланди.
Сегодня в городе Самарканде начался четвертый Форум по правам человека - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2024
Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи форум бошланди.
Форумда БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари, ЕХҲТ, Европа Иттифоқи, ИҲТ, ШҲТ, МДҲ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Туркий давлатлар Парламент Ассамблеясининг юқори даражали вакиллари, 200 нафардан ортиқ халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирок этмоқда.
Шерзод Асадов президент Шавкат Мирзиёевнинг “Экологик таҳдидлар: ўзгараётган дунёда инсон ҳуқуқларининг истиқболи ва барқарор ечимларни излаш” мавзусига бағишланган ушбу анжуман иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСамарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи форум бошланди.
Сегодня в городе Самарканде начался четвертый Форум по правам человека - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2024
Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи форум бошланди.
Давлат раҳбари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги энг долзарб муаммоларга бағишланган Самарқанд форумларини ўтказиш яхши анъана тусини олганини таъкидлади.
“Глобал иқлим ўзгариши оқибатида сайёрамизда кескин экологик вазият юзага келди. Ичимлик суви тақчиллиги, атроф-муҳит ифлосланиши, тупроқ емирилиши, кучли чанг ва қум бўронлари, биохилма-хилликнинг йўқолиши, қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигининг пасайиши каби муаммолар тобора авж олмоқда. Барча қитъаларда ва мамлакатларда бу жараёнларнинг салбий таъсири янада кучайиб бормоқда. Айниқса, ҳаво ҳароратининг ошиши жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баробар кўп бўлган ва Орол фожиасини бошидан кечираётган Марказий Осиё минтақасида бунинг оқибатлари яққол сезилмоқда”, — дейилади мурожаатда.
Қайд этилишича, экологик инқироз Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги энг асосий тўсиқ ва таҳдидга айланди. Глобал миқёсда қашшоқлик билан боғлиқ муаммолар кўпаймоқда, инсоннинг соғлиқ, тоза сув, озиқ-овқат ва уй-жойга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш хавф остида қолмоқда. Бундан аввало, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам, хусусан, ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, аёллар ва болалар жиддий азият чекмоқда.
“Албатта, иқлим ўзгариши оқибатида инсон ҳуқуқларига етказиладиган зарарни кескин камайтириш учун жаҳон мамлакатлари биргаликда самарали чоралар кўриши керак. Келажак авлодлар тақдири учун барчамиз улкан масъулиятни ўз зиммамизга оладиган вақт келди”, — деди президент.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини жаҳон ҳамжамияти кенг қўллаб-қувватламоқда.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиёда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги резолюциясини ишлаб чиқиш ва илгари суриш бўйича ташаббусимизни қўллаб-қувватлайсизлар, деб ишонаман”, — дея таъкидланган мурожаатда.
Президент форум иштирокчилари глобал миқёсда экологик вазият барқарорлигини сақлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларига хизмат қиладиган янги амалий таклифларни ишлаб чиқишларига ишонч билдирди.
Янгиликлар лентаси
0