Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари ўтказилмоқда — дастур ва Мирзиёев табриги

© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2024
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат байрами иштирокчиларига табрик йўллади.
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан президент Шавкат Мирзиёев ушбу маданият ва санъат байрами иштирокчиларига табрик йўллади.
Табрикда қайд этилишича, Ўзбекистон ва Озарбайжон давлатлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланиб, мутлақо янги босқичга кўтарилмоқда. Ўтган йили Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунлари, шу йил январь ойида эса Ўзбекистон фани ва маданияти кунлари юксак савияда ўтказилди.
“Биз Ўзбекистонда ўтказилаётган Халқаро мақом санъати анжумани, Бахшичилик ва “Лазги” фестиваллари ҳамда бошқа йирик маданий тадбирларда Озарбайжон ижодкорлари мунтазам иштирок этиб келаётганини юксак қадрлаймиз. Озарбайжонда миллий муғом санъати бўйича бўлиб ўтадиган анъанавий фестивалга ўзбек санъаткорлари доимий таклиф этиб борилаётгани алоҳида диққатга сазовордир”, — дейилади табрик матнида.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда ўтаётган Озарбайжон маданияти кунлари қардош озар заминида бўлиб ўтган Ўзбекистон маданияти кунларининг узвий давомидир.
“Ишончим комил, бизнинг санъатсевар халқимиз орзиқиб кутган ушбу маданият кунлари қардошларимизнинг қадимий ва бой маданияти, санъати, адабиёти, миллий анъана ва қадриятлари билан янада яқинроқ танишиш учун қулай имкониятлар берадиган гўзал бир анжуман бўлади. Сиз азиз, Озарбайжон маданияти кунларининг барча иштирокчиларини яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, юксак ижодий парвозлар тилайман. Сизлар ушбу маданият ва санъат байрами доирасида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар билан халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданияти билан янада яқинроқ танишасизлар, деб ишонаман”, — дея қайд этди президент.
Озарбайжон давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, 11 июнь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Муҳаммад Фузулий ва Алишер Навоий: умумий адабий-маънавий қадриятларимиз” мавзуида анжуман бўлиб ўтади. Шу куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Озарбайжон бурчаги очилади. “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида озарбайжон ширинликларини татиб кўриш мумкин бўлади, шунингдек, у ерда Озарбайжон санъат усталари ва ижодий жамоалари иштирокидаги гала-концерт бўлиб ўтади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда.
В городе Ташкенте начались Дни культуры Азербайджана в Узбекистане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2024
Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда.
12 июнь куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида “Озарбайжон миллий мероси санъат дурдоналарида” кўргазмаси очилади. Шунингдек, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида Озарбайжон давлат “Йуг” театрининг “Мен менман” спектакли намойиш этилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда.
В городе Ташкенте начались Дни культуры Азербайджана в Узбекистане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2024
Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда.
Алишер Навоий номидаги Катта театр саҳнасида Озарбайжон Давлат академик опера ва балет театри артистлари ижросида “Аршин мал алан” опереттаси намойиш этилади. 13 июнь куни Тошкентдаги Озарбайжон маданият марказида машҳур тарихий романлар муаллифи Мамед Саид Ордубадийнинг “Қилич ва қалам” китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0