Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ўзбекистонда меҳнат миграцияси: долзарб муаммолар ва ечимлар — видео

Oбуна бўлиш
Sputnik матбуот марказида “Ўзбекистонда меҳнат миграцияси: долзарб муаммолар ва ечимлар” мавзусида Москва-Тошкент видеокўприги форматида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда Россияда миграция сиёсати соҳасида кутилаётган ислоҳотлар, хориждаги Ўзбекистон меҳнат муҳожирларининг муносиб ва ​​хавфсиз меҳнат қилиши учун яратиладиган шароитлар, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўраётган чоралари ҳақида гап борди.
Иштирокчилар:
Москвада: Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар бўйича кенгаш аъзоси, Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Давлат менежмент университети профессори Владимир Волох, Москва шаҳар Ўзбек миллий-маданий мухторияти кенгаши раиси Бахром Исмоилов;
Тошкентда: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали доценти Равшан Назаров, Ўзбекистон республикаси Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Ҳуқуқий таъминлаш бошқармаси бошлиғи Камола Шукурова.
Янгиликлар лентаси
0