https://sputniknews.uz/20240612/uzbekistan-korea-prezident-44337535.html
Ўзбекистонга Жанубий Корея президенти келади
Ўзбекистонга Жанубий Корея президенти келади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда бўлиб ўтадиган музокараларда стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
2024-06-12T09:00+0500
2024-06-12T09:00+0500
2024-06-12T09:00+0500
сиёсат
ўзбекистон
корея
шавкат мирзиёев
юн сок ёля
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0f/39015472_0:0:2691:1515_1920x0_80_0_0_5cacac3c202a540e6bce9294d0d69386.jpg
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан республикада бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон-Корея дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Савдо, инновациялар ва технологиялар алмашинуви, энергетика, электроника ва электротехника, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмавий ривожланиш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади. Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларидаги қўшма дастурлар муҳокама қилинади. Шунингдек, минтақавий, шу жумладан "Марказий Осиё – Корея Республикаси" форматидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган. Ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этишади. Президент Юн Сок Ёль мамлакатнинг бой маданий-тарихий мероси билан танишиш мақсадида Самарқандга ташриф буюради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0f/39015472_0:0:2691:2019_1920x0_80_0_0_6dba2925110a5d446a3064a1d4929c55.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
корея республикаси президенти юн сок ёль ўзбекистон ташриф
корея республикаси президенти юн сок ёль ўзбекистон ташриф
Ўзбекистонга Жанубий Корея президенти келади
Тошкентда бўлиб ўтадиган музокараларда стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан республикада бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон-Корея дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Савдо, инновациялар ва технологиялар алмашинуви, энергетика, электроника ва электротехника, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмавий ривожланиш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади. Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларидаги қўшма дастурлар муҳокама қилинади.
Шунингдек, минтақавий, шу жумладан "Марказий Осиё – Корея Республикаси" форматидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.
"Саммит якунлари бўйича бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган", — дейилади хабарда.
Ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этишади. Президент Юн Сок Ёль мамлакатнинг бой маданий-тарихий мероси билан танишиш мақсадида Самарқандга ташриф буюради.