https://sputniknews.uz/20240612/aholi-punkt-98-foiz-internet-oleg-pekos-44338461.html
Аҳолининг 98 фоизи юқори тезликдаги интернетдан фойдаланмоқда — Олег Пекос
Аҳолининг 98 фоизи юқори тезликдаги интернетдан фойдаланмоқда — Олег Пекос
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 32 миллиондан ортиқ интернет фойдаланувчисининг 98 фоизи юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятига эга.
2024-06-12T11:39+0500
2024-06-12T11:39+0500
2024-06-12T11:39+0500
иқтисод
ўзбекистон
тошкент
форум
интернет
рақамли технологиялар вазирлиги
рақамли технологиялар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/1a/15483860_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_b64ea8f3c1a4464d234354fbf37bcf8a.jpg
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Бугун Тошкентда халқаро PLUS-Forum Digital Uzbekistan’га старт берилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири. Форум Марказий Осиё минтақасида финтеч ва рақамли технологиялар соҳасидаги энг йирик тадбирдир. Марказий Осиёдаги энг йирик платформалардан бирида экспертлар давлат органлари, банк сектори ва чакана савдоси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, eGOV, банк ва молиявий технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, янги истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилишади. Тадбирда сўзга чиққан Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос республикада интернетдан фойдаланиш имкониятларига тўхталиб ўтди. Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекоснинг сўзларига кўра, IT-парк резидентлари сони 29 мингдан ортиқ мутахассисни иш билан таъминловчи 2100 дан ортиқ компанияга етди. Ўтган йили улар томонидан 1 миллиард долларлик IT хизматлари кўрсатилди ва 344 миллион долларлик дастурий маҳсулотлар экспорт қилинди. Унинг қайд этишича, биргина ўтган йилнинг ўзида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 200 дан ортиқ қўшимча хизматлар жорий этилди ва бу портал орқали 21 миллиондан ортиқ хизмат кўрсатиш имконини берди. Таълим, молия, божхона, қишлоқ хўжалиги, геология каби соҳаларни рақамли ўзгартириш доирасида 100 дан ортиқ дастурий маҳсулотлар ва ахборот тизимлари ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Тадбир Марказий банк, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси кўмагида ташкил этилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/1a/15483860_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_5dc7aa2a22573f654484520ec4850f2d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон интернет фойдаланувчи юқори тезликдаги интернет plus-forum digital uzbekistan рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари олег пекос
ўзбекистон интернет фойдаланувчи юқори тезликдаги интернет plus-forum digital uzbekistan рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари олег пекос
Аҳолининг 98 фоизи юқори тезликдаги интернетдан фойдаланмоқда — Олег Пекос
Ўзбекистонда 32 миллиондан ортиқ интернет фойдаланувчисининг 98 фоизи юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятига эга.
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Бугун Тошкентда халқаро PLUS-Forum Digital Uzbekistan’га старт берилди, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Форум Марказий Осиё минтақасида финтеч ва рақамли технологиялар соҳасидаги энг йирик тадбирдир. Марказий Осиёдаги энг йирик платформалардан бирида экспертлар давлат органлари, банк сектори ва чакана савдоси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, eGOV, банк ва молиявий технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, янги истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилишади.
Тадбирда сўзга чиққан Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос республикада интернетдан фойдаланиш имкониятларига тўхталиб ўтди.
“Бугунги кунда Ўзбекистонда 32 миллиондан ортиқ интернет фойдаланувчиси ва аҳоли пунктларининг 98 фоизи юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятига эга”, — деди у.
Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекоснинг сўзларига кўра, IT-парк резидентлари сони 29 мингдан ортиқ мутахассисни иш билан таъминловчи 2100 дан ортиқ компанияга етди.
Ўтган йили улар томонидан 1 миллиард долларлик IT хизматлари кўрсатилди ва 344 миллион долларлик дастурий маҳсулотлар экспорт қилинди.
“Жорий йилда бизнинг улкан мақсадимиз – IT-хизматлари ва дастурий маҳсулотлар экспортини 1 миллиард долларга, икки йил олдин 2028 йилда эса 1 миллиард долларга етказиш мақсади белгиланган эди. Биз бу мақсадлардан олдиндамиз ва бу жуда қувонарли”, — деди у.
Унинг қайд этишича, биргина ўтган йилнинг ўзида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 200 дан ортиқ қўшимча хизматлар жорий этилди ва бу портал орқали 21 миллиондан ортиқ хизмат кўрсатиш имконини берди.
Таълим, молия, божхона, қишлоқ хўжалиги, геология каби соҳаларни рақамли ўзгартириш доирасида 100 дан ортиқ дастурий маҳсулотлар ва ахборот тизимлари ишлаб чиқилди ва жорий этилди.
“Масалан, 370 та божхона операцияси рақамлаштирилгани туфайли ҳужжатларни расмийлаштириш вақти 3 соатдан 30 дақиқагача қисқартирилди. Вазирликлар ва идоралар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш учун идоралараро электрон ҳамкорликнинг ягона тизими муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Улар орқали 117 мингдан ортиқ давлат хизматчиси 146 миллиондан ортиқ ҳужжатларни шакллантирди ва қайта ишлади, шунингдек, раҳбарларнинг 128 мингта кўрсатмалари ижроси мониторингини олиб борди”, — дея хулоса қилди у.
Тадбир Марказий банк, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси кўмагида ташкил этилган.