Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари Россияга импорт ҳажмини сезиларли даражада оширди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишПроизводство новых ж/д вагонов в Краснодарском крае
Производство новых ж/д вагонов в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2024
Oбуна бўлиш
Республикада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Россия Федерациясига импорт қилинадиган енгил саноатнинг 40 фоизини ташкил қилади.
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. 2024 йилнинг ўтган ойларида Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатларидан Россияга импорт сезиларли даражада ўсди. Енгил саноат бозорида жами таклифнинг 61%, пойабзал бозорида деярли 25%, парфюмерия бозорида 54% ва шиналар бозорида 15% бу мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
Россия бозорига мажбурий маркаланиши керак бўлган товарлар импортида республика ҳали ҳам муҳим улушга эга. “Ҳалол белги” маркалаш тизимига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Россияга енгил саноат импортининг 40 фоизини ташкил қилади.
"Импорт объектив сабабларга кўра ўсиб бормоқда. Биринчидан, бозор трансформацияни бошдан кечирмоқда – унга янги ўйинчилар кириб келмоқда. Иккинчидан, "енгиллштирув" амалга оширилмоқда, бу эса тадбиркорлик учун Россияда иқтисодий фаолиятни амалга оширишда қулайликлар яратмоқда. Ўзбекистон Россия бозорида сифатли маҳсулотлар етказиб бериш орқали ўз иштирокини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Бу, албатта, мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади”, – изоҳ берди "CRPT TURON" МЧЖ Кузатув кенгаши раиси Андрей Кириллов.
Маълумот учун, "CRPT TURON" МЧЖ – "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими Ўзбекистондаги оператори ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0