Янги дунё тартибига ўтиш бутун бир даврни олади — Лавров

© Sputnik / МИД РФ / Медиабанкка ўтишГлава МИД РФ С. Лавров принял участие в заседании СБ ООН по Украине.
Глава МИД РФ С. Лавров принял участие в заседании СБ ООН по Украине. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2024
Oбуна бўлиш
Лавров: янги дунё тартибига ўтиш бутун бир даврни олади ва мураккаб бўлади.
TOШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Янги дунё тартибига ўтиш бутун тарихий даврни олади ва айниқса Вашингтон буни олдини олишга фаол ҳаракат қилаётганини ҳисобга олсак, мураккаб бўлади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БРИКС Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“БРИКСнинг кенгайиши кўп қутбли дунё тартибини шакллантириш жараёнининг яққол тасдиғидир. Глобал миқёсда муҳим сиёсий қарорлар қабул қилиш учун янги марказлар глобал жанубий ва шарқ давлатлари орасидан, дунёнинг аксарият давлатлари орасидан пайдо бўлмоқда. Бу мамлакатлар давлатларнинг суверен тенглиги ва цивилизация хилма-хиллигига асосланган янада адолатли турмуш тарзини ёқлайди. Янги дунё тартибига ўтиш бутун бир тарихий даврни олади ва қийин кечади”, — деди Лавров.
Унинг таъкидлашича, АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўзларининг қўл остидаги ҳукмронлигини сақлаб қолиш ва кўп қутблилик шаклланишининг объектив жараёнларини секинлаштиришга уринишларидан воз кечгани йўқ ва улар иқтисодий воситалардан қурол сифатида фойдаланмоқда.
“Санкциялар босими ва молиявий шантаж орқали улар суверен давлатларнинг ривожланиш моделлари ва савдо шерикларини танлашига таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Ғарб куч ишлатишдан қочмайди. Мисоллар ҳаммага маълум”, — дея хулоса қилди вазир.
Вазирнинг сўзларига кўра, БРИКС ўзгаришлар шамоли билан олдинга силжийди, унинг глобал муаммоларни ҳал қилишдаги роли ошади ва уюшма ишига қизиқиш билдираётган мамлакатлар сони ортиб бормоқда. Унинг қўшимча қилишича, БРИКС тенг ҳуқуқли ҳамкорлик тамойиллари сўзда эмас, балки амалда амалга ошириладиган уюшмалардан бири: ўзаро ҳурмат, очиқлик, прагматизм, бирдамлик, давомийлик ва консенсус.
Янгиликлар лентаси
0