Ўзбекистон Туркия ва Саудия Арабистони билан қандай режалар устида ишламоқда?

© Фотохост-агентство "РИА Новости" / Медиабанкка ўтишKAZANFORUM 2023. Работа форума
KAZANFORUM 2023.  Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2024
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга хорижий инвестицияларни тўлиқ ва сифатли ўзлаштириш чораларини кўришни топширди.
TOШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Туркия Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича келгуси режалар кўриб чиқилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ҳузурида Туркия Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича келгуси режалар кўриб чиқилди.
При Президенте Шавкате Мирзиёеве рассмотрены дальнейшие планы по экономическому и инвестиционному сотрудничеству с Турецкой Республикой и Королевством Саудовская Аравия. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2024
Шавкат Мирзиёев ҳузурида Туркия Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича келгуси режалар кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон етакчиси ўтган ҳафта Туркияга амалга оширган расмий ташрифи доирасида кўплаб келишувларга эришилди. Жумладан, Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ва икки мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув якунлари бўйича 10,1 миллиард долларга тенг 158 та янги лойиҳа шакллантирилган. Ушбу лойиҳалар саноат, энергетика, тоғ-кон ва геология, транспорт, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини қамраб олган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ҳузурида Туркия Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича келгуси режалар кўриб чиқилди.
При Президенте Шавкате Мирзиёеве рассмотрены дальнейшие планы по экономическому и инвестиционному сотрудничеству с Турецкой Республикой и Королевством Саудовская Аравия. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2024
Шавкат Мирзиёев ҳузурида Туркия Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича келгуси режалар кўриб чиқилди.
"Икки мамлакат ўртасидаги Имтиёзли савдо битими доирасида маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш, тўқимачилик, чарм-пойабзал, электротехника, ҳунармандчилик маҳсулотларига тариф ва бож ставкаларини камайтириш, Истанбул шаҳрида Ўзбекистоннинг савдо ваколатхонасини очиш режалаштирилган. Туркия тажрибаси асосида тоғ-адирларни ўзлаштириш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда қишлоқ хўжалигини суғурталаш тизимини жорий қилиш, халқаро стандартларга мос ўзбек-турк Уруғчилик тест марказини очиш мўлжалланган", — дейилади хабарда.
Президент Туркиянинг йирик компаниялари билан истиқболли лойиҳалар портфелини шакллантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ҳузурида Туркия Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича келгуси режалар кўриб чиқилди.
При Президенте Шавкате Мирзиёеве рассмотрены дальнейшие планы по экономическому и инвестиционному сотрудничеству с Турецкой Республикой и Королевством Саудовская Аравия. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2024
Шавкат Мирзиёев ҳузурида Туркия Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича келгуси режалар кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, Саудия Арабистони билан ҳам инвестициявий ҳамкорлик жадал ривожланиб бормоқда, қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириш бошланган, сармоялар портфели тобора кенгайиб бормоқда. Подшоҳлик компаниялари иштирокида умумий қиймати 24,1 миллиард долларлик 34 та инвестиция лойиҳаси рўйхати шакллантирилган.
"Мазкур лойиҳалар доирасида жорий йилда жами 2,5 миллиард доллар маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Шу жумладан, йил якунига қадар транспорт, рақамлаштириш, инфратузилма, соғлиқни сақлаш, энергетика соҳаларида қўшимча 13 та лойиҳалар доирасида 1,5 миллиард доллар инвестиция ўзлаштирилиши кутилмоқда", — дея қайд этилган хабарда.
Йиғилишда Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгаши ишини янада фаоллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Кенгаш доирасида шакллантирилган экология, тоғ-кон, молиявий ҳамкорлик соҳаларида қиймати 6,5 миллиард долларлик янги истиқболли лойиҳалар юзасидан музокараларни якунига етказиш ва амалий ишларни бошлаш муҳимлиги айтилди.
Президент мутасаддиларга хорижий инвестицияларни тўлиқ ва сифатли ўзлаштириш чораларини кўриш, лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатишни топширди.
Инвесторлар билан доимий мулоқот қилиб, улар учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган масалаларни тизимли ҳал этиб бориш вазифаси қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0