Саудия Арабистонида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаФлаги Узбекистана и Саудовской Аравии
Флаги Узбекистана и Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2024
Oбуна бўлиш
Маданият кунлари Ар-Риёз ва Жидда шаҳарларида ўтказилиши режа қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 июнь — Sputnik. Саудия Арабистонининг Ар-Риёз ва Жидда шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади, дея хабар берди "Дунё"АА.
Ўзбекистон элчиси Нодиржон Тургунов Саудия Арабистони маданият вазирининг халқаро алоқалар бўйича ўринбосари Фаҳд ал-Канан билан учрашди. Унда Саудия Арабистонида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Вазир ўринбосари сўнгги йилларда Саудияда маданий соҳада ўтказилаётган йирик тадбирларда Ўзбекистон вакилларининг иштирокини ижобий баҳолаб, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада жадаллаштириш лозимлигини қайд этди.

"Ўзбекистон делегациясининг ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинаётган Халқаро ислом биенналисида фаол иштирок этмоқда. Биз 2025 йилнинг январь ойида Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги тадбирда Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакилларининг иштирокини ишлаб чиқишни таклиф этамиз", — деди у.

Учрашувда жорий йилда Ар-Риёз ва Жидда шаҳарларида Ўзбекистон маданият кунларини ўтказиш бўйича музокараларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0