https://sputniknews.uz/20240609/osh-tadbirkorlar-andijon-tajriba-44306527.html
Ўшлик тадбиркорлар Андижон вилояти тажрибасини ўрганди
Ўшлик тадбиркорлар Андижон вилояти тажрибасини ўрганди
Sputnik Ўзбекистон
Ўш вилояти Қорасув тумани делегациясининг Андижон вилоятига сафари ташкил этилди. 09.06.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-06-09T10:00+0500
2024-06-09T10:00+0500
2024-06-09T10:08+0500
жамият
ўзбекистон
қирғизистон
ўш
андижон вилояти
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/386/42/3864237_2:0:999:561_1920x0_80_0_0_98f2a58156b421b047f13ed78d1663dd.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июнь — Sputnik. Ўш вилояти делегацияси Андижон вилоятининг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тажрибасини ўрганди, дея хабар берди "Дунё"АА.Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Ўш вилояти Қорасув тумани делегациясининг Андижон вилоятига сафари ташкил этилди.Қорасув тумани давлат администрацияси Ижтимоий сектори мудири Казыбек Тажибаев ва Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция бошқармаси бошлиғи Эгенберди Ахмедов бошчилигидаги делегация таркибига тумандаги турли соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорлар киритилди.Шунингдек, тадбиркорлар Қўрғонтепа туманидаги "Соҳибқирон" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб маҳалла тизими, маҳалла "еттилиги"нинг ишсизликни камайтириш, жиноятчилик профилактикаси, ёлғиз ва эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими бўйича ишларни ўрганди.
ўзбекистон
қирғизистон
ўш
андижон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/386/42/3864237_126:0:874:561_1920x0_80_0_0_992ef9b2fef69375a884fc0b5397a4bf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қирғизистон, ўш, андижон вилояти, тадбиркор
жамият, ўзбекистон, қирғизистон, ўш, андижон вилояти, тадбиркор
Ўшлик тадбиркорлар Андижон вилояти тажрибасини ўрганди
10:00 09.06.2024 (янгиланди: 10:08 09.06.2024) Ўш вилояти Қорасув тумани делегациясининг Андижон вилоятига сафари ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 9 июнь — Sputnik. Ўш вилояти делегацияси Андижон вилоятининг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тажрибасини ўрганди, дея хабар берди "Дунё"АА.
Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Ўш вилояти Қорасув тумани делегациясининг Андижон вилоятига сафари ташкил этилди.
Қорасув тумани давлат администрацияси Ижтимоий сектори мудири Казыбек Тажибаев ва Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция бошқармаси бошлиғи Эгенберди Ахмедов бошчилигидаги делегация таркибига тумандаги турли соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорлар киритилди.
"Сафар давомида Хонобод шаҳридаги "Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган қўзиқорин етиштириш бўйича оилавий корхона фаолияти ўрганилди. Ушбу тажрибани Ўш вилоятининг Қорасув туманида тадбиқ этиш бўйича фикр алмашилди. Қирғизистон томони, шунингдек, Қўрғонтепа туманидаги "Khantex Group" текстиль кластери ва Хонобод шаҳридаги ичимлик суви ишлаб чиқарувчи "Water life" корхонаси фаолияти билан танишди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, тадбиркорлар Қўрғонтепа туманидаги "Соҳибқирон" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб маҳалла тизими, маҳалла "еттилиги"нинг ишсизликни камайтириш, жиноятчилик профилактикаси, ёлғиз ва эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими бўйича ишларни ўрганди.