Россия ЯИМ бўйича Япония ва Германияни ортда қолдирди — Путин

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтишПМЭФ-2024. Пленарное заседание
ПМЭФ-2024. Пленарное заседание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2024
Oбуна бўлиш
Етакчилик позициясини доимий равишда тасдиқлаб ва мустаҳкамлаб туриш керак, чунки бошқалар ҳам бир жойда тургани йўқ - президент.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Россия 2023 йилда иқтисод ҳажми бўйича аллақачон Япония ва Германияни ортда қолдирди, деди Россия президенти Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида.

"Жаҳон банкининг янгиланган (аниқлаштирилган) ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йилда Россия ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунёда Япониядан ўзиб, тўртинчи ўринга кўтарилган”, — деди Россия президенти.

"Аммо шуни таъкидлашни истардимки, гап, албатта, ЯИМни баҳолаш ва ҳисоблаш тизимларида эмас, ҳатто тўртинчи ўринга расман киришда ҳам эмас. Россия, Германия, Япония натижалари бир-бирига жуда яқин, фарқ кичик. Лекин етакчилик позицияларини доимий равишда тасдиқлаб ва мустаҳкамлаб туриш кераклигини тушунамиз. Чунки бошқалар ҳам бир жойда тургани йўқ", - деди Путин.
Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ) 5-8 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда ва унда 136 та давлатдан 20 мингга яқин иштирокчилар қатнашмоқда. ПХИФ — 1997 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва дунёнинг энг йирик иқтисодий анжуманларидан бирига айланган.
Янгиликлар лентаси
0