Россия БРИКС доирасида мустақил тўлов тизимини яратиш устида ишламоқда — Путин

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтишПМЭФ-2024. Пленарное заседание
ПМЭФ-2024. Пленарное заседание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2024
Oбуна бўлиш
Россия Ғарб санкцияларига тобе бўлмаган тўлов тизими ишлаб чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Россия БРИКС доирасида санкциялар ёки бошқа босимлардан холи бўлган мустақил тўлов тизимини яратиш устида ишламоқда, деди Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисда.

"БРИКС доирасида сиёсий босим, суиистеъмоллик ва ташқи санкциялар аралашувига тобе бўлмаган мустақил тўлов тизимини яратиш устида ишламоқда", - деди Россия президенти.

Ғарб санкциялари

Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чеклов чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди. Россиянинг хориждаги активлари музлатилди.

Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.

Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0