Ўзбекистон Рим конвенциясига қўшилди

© Depositphotos / BelchonockМолодая девушка у микрофона
Молодая девушка у микрофона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2024
Oбуна бўлиш
Рим конвенцияси ижрочилар, фонограмма ишлаб чиқарувчилари ва радиоэшиттирувчи ташкилотларининг турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон медиамаҳсулотлар яратувчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 1961 йилги Халқаро конвенцияга қўшилди. Бу ҳақида президент 6 июнь куни имзолаган 930-сонли қонунда айтиб ўтилган.
Конвенцияга қўшилиш интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг илғор халқаро стандартларини жорий этишга, шунингдек, Ўзбекистон нуфузини оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон ушбу конвенцияга иккита шарт билан қўшилган:

1. Ўзбекистон радиоэшиттириш ташкилотининг бош қароргоҳи бошқа Аҳдлашувчи давлатда жойлашган бўлса ва узатиш шу давлатда жойлашган узатувчи орқали амалга оширилсагина, радиоэшиттиришни ҳимоя қилади (Конвенциянинг 2 бандига оид);
2. Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиси бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг миллий ёки юридик шахси бўлмаган фонограммаларга нисбатан 12-моддани қўлламайди. (Конвенциянинг 16 бандига оид);
Янги қонун 2024 йил 6 июндан кучга кирди.
Янгиликлар лентаси
0