Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

“Марказий Осиё: минтақада барқарор тинчликни қандай ўрнатиш керак?” — видеокўприк анонси

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишВстреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве
Встреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2024
Oбуна бўлиш
10 июнь куни соат 11:00 да Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Марказий Осиё: минтақада барқарор тинчликни қандай ўрнатиш керак?” мавзусида Остона-Москва-Бишкек-Тошкент видеокўприги бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. 9 август куни Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади. Тадбир якунлари бўйича тарихий ҳужжат – XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш бўйича дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолаш режалаштирилган. Ҳужжатда томонлар минтақада барқарор тинчликни таъминлаш, Марказий Осиё давлатларининг барқарор ва илғор ривожланиши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ниятида экани акс этилган.
2022 йил июль ойида Қирғизистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувида Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу шартномани имзолаган эди. 9 август куни Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари ҳам уни имзолаши кутилмоқда.
Ушбу ҳужжат минтақада барқарор тинчлик ўрнатиш учун мамлакатларнинг кейинги интеграцияси ва ҳамкорлиги жараёнларига қандай таъсир қилади? Қайта-қайта содир бўлган чегара можароларини ҳал қилишга қандай таъсир кўрсатади? Минтақа давлатларига энергетика ва транспорт соҳасидаги кучайиб бораётган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадими? Ушбу масалалар муҳокама қилинади.
Москвадаги спикер:
Дарья Сапринская, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Осиё ва Африка мамлакатлари институти илмий ходими;
Остонада:
Риззат Тасим, Қозоғистон ижтимоий тараққиёт институти ижтимоий жараёнларни ўрганиш маркази раҳбари;
Қарлиғаш Нуғманова, “Шарқ-Ғарб” халқаро геосиёсий прогнозлаш маркази президенти;
Бишкекда:
Эсен Усубалиев, халқаро алоқалар бўйича мутахассис;
Тошкентда:
Раънохон Турсунова, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети сиёсатшунослик кафедраси доценти.
Тадбирга журналистлар таклиф қилинади, рўйхатдан ўтиш учун: +998971907178, @alisherakimbaev.
Янгиликлар лентаси
0