Ўзбекистон болалар саратонини даволашда халқаро тажрибаларни жорий этади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЦентр "НМИЦ здоровья детей" Минздрава РФ, где проходят лечение дети с COVID-19
Центр НМИЦ здоровья детей Минздрава РФ, где проходят лечение дети с COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2024
Oбуна бўлиш
Зироат Мирзиёева: болаларнинг тўлақонли ҳаёти учун барча имкониятларни ишга солиш бурчимиз.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистонда болалар саратонини даволашда илғор халқаро ва инновацион тажрибалар жорий этилади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган "Далилларга асосланган ҳаракат" биринчи Халқаро конгрессида маълум қилинди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ўзбекистонда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича "Далилларга асосланган ҳаракат" биринчи Халқаро конгресси бўлиб ўтди.
© Фонда "Замин"Ўзбекистонда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича "Далилларга асосланган ҳаракат" биринчи Халқаро конгресси бўлиб ўтди.
I Международный конгресс детской онкологии и гематологии на тему Доказательства к действию
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2024
Ўзбекистонда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича "Далилларга асосланган ҳаракат" биринчи Халқаро конгресси бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича давлат дастурлари, хусусан, онкология касаллигидан эрта ўлимни 2,5 баробар камайтиришга қаратилган “Ўзбекистон 2030” стратегияси доирасида ўтказилди.
Конгресс 300 дан зиёд иштирокчи, шу жумладан, ЖССТ, Халқаро болалар онкологлари жамияти, Европа онкологлар мактаби, хорижий университет клиникалари ва етакчи тиббиёт марказлари раҳбарлари, халқаро ва миллий илмий доиралар ва фуқаролик жамияти вакилларини тўплади.
© Фонда "Замин""Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева.
I Международный конгресс детской онкологии и гематологии на тему Доказательства к действию
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2024
"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева.
"Бу ерга биз ягона мақсадни кўзлаб, ўғил-қизларимизнинг ҳаётига зомин бўлаётган энг оғир касалликлардан бирини енгиш учун йиғилдик. Ҳар бир бола яшашга ҳақлидир. Болалар келажакда соғлом бўлиши, тўлақонли ҳаёт кечириши учун барча имкониятларни ишга солиш бизнинг бурчимиздир", — деб таъкидлади "Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева.
Конгресснинг асосий мақсади:
сўнгги илм-фан ютуқлари, илғор диагностика ва даволаш усулларини муҳокама қилиш;
халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
тиббий ёрдам сифатини ошириш;
психологик ва маданий жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда беморларни ўқитиш ва қўллаб-қувватлаш;
Ўзбекистонда болалар саратонини даволашда илғор халқаро ва инновацион тажрибаларни жорий этиш.

“Конгресс Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг болалар саратонига қарши кураш бўйича глобал ташаббуси доирасида Ўзбекистон ҳукуматининг 2030-йилгача саратон касаллигига чалинган болаларнинг омон қолиш даражасини 60 фоизга етказиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга содиқлиги ва тайёрлигини тасдиқлайди. Шунингдек, тадбир Ўзбекистоннинг педиатрия хизмати тизимини такомиллаштириш, жумладан, хавфли, ноёб ва бошқа ирсий касалликларга қарши курашиш борасидаги ютуқлари тўғрисидаги маълумотларни оммалаштиришга хизмат қилади”, — дейилади ССВ хабарида.

Конгресс давомида маҳаллий мутахассислар хорижлик ҳамкасблари билан биргаликда болалардаги онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларни даволаш бўйича сиёсат йўналишлари ва самарали чораларни белгилашди.
© Фонда "Замин"Ўзбекистонда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича "Далилларга асосланган ҳаракат" биринчи Халқаро конгресси бўлиб ўтди.
I Международный конгресс детской онкологии и гематологии на тему Доказательства к действию
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2024
Ўзбекистонда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича "Далилларга асосланган ҳаракат" биринчи Халқаро конгресси бўлиб ўтди.
Болалар онкологик ва гематологик касалликларини самарали даволашни таъминлаш бўйича Конгресснинг "Ҳаракатга рағбатлантириш" жамоавий декларациясини эълон қилиш ва тарқатиш тадбирнинг натижаларидан биридир.
“Конгресс Ўзбекистонда болалар саломатлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда муҳим қадам бўлди ва мамлакатнинг юқори сифатли тиббий ёрдамни ташкил этиш, даволаш самарадорлигини ошириш, даволашнинг энг янги усуллари ва стандартларидан фойдаланишни таъминлаш истагини акс эттиради”, — дея хабар берди вазирлик.
Маълумот учун, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш, бунинг учун тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажмини 2 баробар ошириш, онкология, юрак-қон томир, диабет ва нафас йўллари касалликлари бўйича эрта ўлимни 2,5 баробар камайтириш, Ўзбекистонни сил хасталигидан холи мамлакатга айлантириш устувор вазифа этиб белгиланган.
Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг болалар саратонига қарши кураш бўйича глобал ташаббуси доирасида танланган мақсадли ўнта давлат қаторидан жой олган.
Асосий вазифалар — замонавий диагностика усулларидан фойдаланишни яхшилаш, саратон ва гематологик касалликларга чалинган беморларни даволаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, терапия самарадорлигини ва болаларнинг умумий фаровонлигини ошириш. Бундан ташқари, Ўзбекистон болалар саратонини даволаш учун дори воситаларидан фойдаланиш глобал платформасида иштирок этган биринчи давлатлардан бири сифатида белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0