Россия учун Афғонистон билан мулоқотни давом эттириш қанчалик муҳим — Путин жавоби

© REUTERS / Charlotte GreenfieldФлажки, развешанные на улице перед персидским Новым годом или фестивалем Новруз в Кабуле, Афганистан
Флажки, развешанные на улице перед персидским Новым годом или фестивалем Новруз в Кабуле, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2024
Oбуна бўлиш
Россия етакчиси: Афғонистондаги барқарорлик Ўзбекистон учун ҳам, биз учун ҳам жуда муҳим.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда жаҳон ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашди. Улар орасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кучимов ҳам бор.
Россия президенти Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ) доирасида жаҳон ахборот агентликлари раҳбарлари учрашув ўтказди.
Май ойида Владимир Путин Ўзбекистонда уч кунлик давлат ташрифи билан бўлиб, ушбу ташрифни жуда самарали ва муваффақиятли деб баҳолади.
Абдусаид Кучимовнинг сўзларига кўра, Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат етакчилари долзарб халқаро муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
“Бизнинг Ўзбекистон учун қўшни Афғонистон заминидаги тинчлик ва барқарорлик ниҳоятда муҳим. Афсуски, Украинадаги воқеалар бундан кам бўлмаган долзарб, Афғонистон масаласини бизнингча, глобал кун тартибидан бутунлай чиқариб юборганини кузатмоқдамиз. Афғонистоннинг янги ҳокимиятлари билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш, узоқ вақтдан бери азоб чекаётган афғон халқининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бериш учун объектив эҳтиёж мавжуд бўлса-да. Қолаверса, Афғонистоннинг янги ҳукумати, яъни “Толибон”* ҳаракатининг мамлакатда тинчлик ўрнатишга, барча давлатлар билан конструктив ҳамкорлик қилишга интилаётганини кўришимиз мумкин. Россия Федерацияси учун Афғонистон билан мулоқотни давом эттириш қанчалик муҳим? Бу мамлакат атрофидаги жараёнларга муносабатингиз қандай?", - дея савол берди журналист.
Россия етакчиси мазкур саволларга жавоб берар экан, биринчидан, Ўзбекистонга ташриф жуда пухта ва самарали бўлганини тасдиқлади.

“Эҳтимол, биз бу форматни ҳали ҳеч ким билан шакиллантирмаганмиз, аниқроғи, президент Мирзиёев ташаббуси билан биз нафақат Ўзбекистонга президент таклифига биноан катта ҳукумат делегацияси билан келдик, балки айни вақтда вилоят раҳбарларининг учрашувини ҳам ўтказдик. Тошкентга Россия ҳукуматининг ярми ва Россия Федерациясининг кўплаб вилоятлари раҳбарлари келди. Россиянинг айрим вилоятлари раҳбарлари ҳатто Тошкентда янгиланган Россия Федерацияси ҳукумати раҳбарияти билан ҳам мулоқот қилишдан хурсанд бўлишди. Улар бир-бири билан ҳам жуда фаол мулоқот қилишди. Бу мен учун жуда фойдали, ҳатто кутилмаган бўлиб чиқди”, — дея қайд этди Россия раҳбари.

Шунингдек, Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан учрашувда Украина муаммоси ҳам муҳокама қилинганини маълум қилди.

“Биз Украина муаммосини муҳокама қилдик ва президент Мирзиёев, албатта, Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори, Украинада содир бўлаётган воқеалардан Ўзбекистон хавотирлари ҳақида бир неча бор гапирди. Лекин Ўзбекистоннинг бу ерда олиб бораётган сиёсати бетараф ва жуда мувозанатли экани учун биз президентдан миннатдормиз. Афғонистонга келсак, бу ҳақда кўп гаплашдик. Ўзбекистон олдида турган муаммо - бу Жаҳон океанига, денгизларга чиқиш муаммоси, бунинг ҳаммаси тушунарли. Бу ерда турли хил вариантлар мавжуд, жумладан, Афғонистон ҳудуди орқали логистикани ривожлантириш, логистиканинг барча турлари: қувур транспорти ҳам, темир йўл транспорти, автомобиль транспорти ҳам, бу энергия ресурслари, электр энергияси ва бошқалар билан таъминлаш. Ва, албатта, бу борада Афғонистондаги барқарорлик Ўзбекистон учун ҳам, биз учун ҳам жуда муҳим”, — деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, "Толибон"* Афғонистондаги ҳокимиятни назорат қилади ва, албатта, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти даражасидаги барча келишувлар бажарилишини, жумладан, ҳукумат Афғонистондаги барча этник гуруҳлар иштирокида инклюзив бўлишини таъминлаш зарур.

“Бу нозик, жуда муҳим савол. Лекин биз "Толибон"* ҳукумати билан муносабатларни ўрнатишимиз керак. Умуман олганда, бизнинг алоқаларимиз бор. Афғонистон ҳам буни ривожлантираётганини биламан. Олдинга силжиймиз, қайсидир маънода қўшни давлат билан муносабатларни яхшилашимиз керак, айниқса, Ўзбекистон узун чегарага эга экан, хавфсизликни таъминлашимиз ва такрор айтаман, логистикани ривожлантиришимиз керак”, — дея қўшимча қилди у.

Қайд этилишича, бу борада биргаликда ишлаш ва бу имкониятларни ўрганишга келишиб олинган.
* Ҳаракат террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0