Тошкентда Пушкин юбилейи қандай нишонланмоқда?

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Александр Пушкин таваллудининг 225 йиллиги муносабати билан Тошкентда тадбир ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Тошкентда Пушкин майдонидаги атоқли рус шоири ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Олтин асрнинг буюк шоири Александр Пушкиннинг 225 йиллиги нишонланмоқда. Бу кун Халқаро рус тили куни ҳам нишонланади.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров табрикномада таъкидлаганидек, ҳозирда сайёрамизнинг 250 миллиондан ортиқ аҳолиси рус тилида гаплашмоқда.
Тошкентдаги Пушкин музейида нималар бор - фото, видео
Тантанали маросимда Россотрудничество ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская, Рус маданий маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Шундан сўнг Пушкин ижодига бағишланган концерт бўлиб ўтди. Шоирнинг шеърлари, ариялар янгради, халқ ансамбллари рақс ижро этишди.
Концертда Ирина Старосельская Ўзбекистоннинг энг кекса рус шоири Олег Бордовскийни 94 ёши билан табриклади. У Пушкинга бағишлаган шеърини ўқиб берди.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Янгиликлар лентаси
0