Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қандай ўзгарди?

Oбуна бўлиш
Умумий ҳисобда нарх-наво 2,8% га ошган бўлса-да, озиқ-овқат нархлари майга келиб апрель ойига нисбатан 2% га арзонлашди. Бу айниқса сут, тухум ва пиёзнинг нархларида яққол сезилган.
Статистика агентлиги маълум қилишича, истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик (2023 йил май ойига нисбатан) ўсиш даражаси 10,6 фоизга етган.
2024 йилнинг май ойида истеьмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 2,0 фоизга арзонлашган, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 15,2 фоизга ошгани кузатилган.
Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 120 мингдан нархлар қайд этилган. 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.
10 та асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи қандай ўзгаргани ҳақида Sputnik Ўзбекистон инфографикасида танишинг.
Янгиликлар лентаси
0