Бугун Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми ўз ишини бошлайди — дастур

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишПодготовка к ПМЭФ-2024
Подготовка к ПМЭФ-2024 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2024
Oбуна бўлиш
Владимир Путин форум доирасида бошқа давлатлар раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Бугун Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми ўз ишини бошлайди. Бу йилги форумнинг асосий мавзуси - “Кўп қутблилик асоси — янги ўсиш марказларини шакллантириш”.
Россия давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ) доирасида бошқа давлатлар раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда.
Форумнинг асосий бизнес дастури тўртта тематик блокка бўлинган. Уларда глобал кучлар мувозанатини сақлаш ва Россиянинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда бирлаштирувчи ва конструктив кун тартибига асосланган ривожланиш учун шарт-шароитларни таъминлайдиган кўп қутбли халқаро тизимни қуриш масалалари ўрин олган.
Бундан ташқари, форум иштирокчилари Россия иқтисодиёти ва унинг ўсишининг асосий омилларини муҳокама қилишади. Асосий бизнес-дастурдан ташқари, анъанавий равишда форум доирасида қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтади: ёшлар иқтисодий форуми, кичик бизнес форуми, ижодий бизнес форуми, “СХИФ. Юниор” дастури, “Сбер” ва фармацевтика компанияларининг бизнес нонуштаси. Шу билан бирга, "Urban Hub" сайтида шаҳарсозлик концепциялари ва янги технологиялар муҳокама қилинади ва форум сайтида “Соғлом жамият” тематик макон ишлайди.
Форум доирасида араб давлатлари, шунингдек, МДҲ, Лотин Америкаси, Ҳиндистон, Хитой каби хорижий ҳамкорлар билан ишбилармонлик мулоқотлари режалаштирилган. Хусусан, “Росатом” хорижий ҳамкорлар билан янги келишувлар ва музокараларни режалаштирмоқда.
Форумда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам иштирок этади ва хорижий ҳамкорлар билан қатор учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.
Бу йилги халқаро меҳмонлар орасида Туркия, Вьетнам делегациялари, Марказий Африка Республикаси бош вазири Феликс Молуа ва Эрон делегацияси ташриф буюришади. Тадбирда, шунингдек, Боливия президенти, Венгрия ташқи ишлар вазири, “Толибон"* ҳукумати меҳнат вазири ва Савдо-саноат палатаси раҳбари бор.
Хорижлик меҳмонларнинг тўлиқ рўйхати ҳали эълон қилинмаган. Умуман олганда, форумда 130 тадан ортиқ давлатдан делегатлар иштирок этади. Форум давомида унинг иштирокчилари учун маданий дастур ҳам режалаштирилган.
Маълумот учун, мазкур форум дунёдаги энг йирик ва энг муҳим бизнес тадбирларидан биридир. Ўтган 27 йил давомида форум барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида жаҳон иқтисодиётининг муҳим масалаларини муҳокама қилиш, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, илғор жаҳон тажрибаси ва малакаларини алмашиш бўйича жаҳоннинг етакчи платформаси мақомини олди.
* Ҳаракат террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Петербургский международный экономический форум- 2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2024
Ўзбекистон Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган халқаро кибермашқларда иштирок этади
Янгиликлар лентаси
0