https://sputniknews.uz/20240604/tashkent-nijniy-novgorod-ishchi-44225392.html
Тошкент вилоятидан Нижний Новгородга 5 мингдан ортиқ ишчи юборилади
Тошкент вилоятидан Нижний Новгородга 5 мингдан ортиқ ишчи юборилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўртача ойлик иш ҳақи 50-70 минг рублни ташкил этади.
2024-06-04T15:14+0500
2024-06-04T15:14+0500
2024-06-04T15:14+0500
миграция
мигрантлар
ўзбекистон
ўзбекистон - россия
тошкент вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/04/44225076_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_f9acaeea11c154fbb2d668ceb62d6bf1.jpg
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тошкент вилоятидан Россияга 5 мингдан ортиқ ишчи юборилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.Россия Федерациясининг Автоном нотижорат ташкилоти Минтақавий кадрлар агентлиги ҳамда Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ўртасида меморандум имзоланди.Нижний Новгород вилояти делегацияси ташриф давомида Тошкент вилоятидаги ўқув марказларида меҳнат мигрантларининг Россияда қонуний ишга жойлашиш бўйича ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган профилактик тадбирлар билан танишди.Уларга тил ўргатиш курсларида ўқиш, россиялик иш берувчилар талабига биноан малака ошириш, фуқароларни жўнаб кетишдан олдин кенг қамровли тайёрлаш ишлари хусусида тушунтиришлар берилди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили Ортиқхўжа Норов 2024 йил бошидан буён 23,5 минг киши хорижга ишга жойлаштирилганини маълум қилган эди. 23 535 кишига Россия, Туркия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Буюк Британия, БАА, Германия, Латвия, Беларусь, Литва, Япония, Польша ва бошқа давлатларда ташкилий ва манзилли тартибда ишга жойлашишига кўмаклашилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/04/44225076_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_dfd762e9e119703b8dbd9bdec7ed2b93.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон нижний новгород ишчи мигрантлар
ўзбекистон нижний новгород ишчи мигрантлар
Тошкент вилоятидан Нижний Новгородга 5 мингдан ортиқ ишчи юборилади
Ўртача ойлик иш ҳақи 50-70 минг рублни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тошкент вилоятидан Россияга 5 мингдан ортиқ ишчи юборилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги
матбуот хизмати. Россия Федерациясининг Автоном нотижорат ташкилоти Минтақавий кадрлар агентлиги ҳамда Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ўртасида меморандум имзоланди.
“Музокаралар чоғида вилоятдан қишлок ҳўжалиги, қурилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, деҳқончилик соҳасида 5 мингдан ортиқ ишчилар зарурлиги, ўртача ойлик иш ҳақи 50-70 минг рублни ташкил этиши қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Нижний Новгород вилояти делегацияси ташриф давомида Тошкент вилоятидаги ўқув марказларида меҳнат мигрантларининг Россияда қонуний ишга жойлашиш бўйича ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган профилактик тадбирлар билан танишди.
Уларга тил ўргатиш курсларида ўқиш, россиялик иш берувчилар талабига биноан малака ошириш, фуқароларни жўнаб кетишдан олдин кенг қамровли тайёрлаш ишлари хусусида тушунтиришлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили Ортиқхўжа Норов 2024 йил бошидан буён 23,5 минг киши хорижга ишга жойлаштирилганини маълум қилган эди. 23 535 кишига Россия, Туркия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Буюк Британия, БАА, Германия, Латвия, Беларусь, Литва, Япония, Польша ва бошқа давлатларда ташкилий ва манзилли тартибда ишга
жойлашишига кўмаклашилган.