https://sputniknews.uz/20240603/uzbekistan-india-oav-hamkorlik-44205928.html
Ўзбекистонлик журналистлар Ҳиндистонда малака оширади
Ўзбекистонлик журналистлар Ҳиндистонда малака оширади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ҳиндистон Пресс-клуби ўртасида аҳдлашув меморандуми имзоланди.
2024-06-03T13:30+0500
2024-06-03T13:30+0500
2024-06-03T13:30+0500
жамият
ҳиндистон
ўзбекистон
журналистлар
оав
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/59/04/590411_20:0:982:541_1920x0_80_0_0_67acdf9c8446d9f227d1419167f590c9.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ҳиндистон Пресс-клуби ўртасида аҳдлашув меморандуми имзоланди, дея хабар берди “Дунё” АА.Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакиллари делегацияси Ҳиндистонда ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштиришга қаратилган музокаралар ўтказди. Унда икки мамлакатдаги ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш, ушбу жараёнга етакчи оммавий ахборот воситаларини фаол жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимовнинг сўзларига кўра, имзоланган ҳамкорлик меморандумида ўзбекистонлик журналистларни Ҳиндистонда билим ва малакасини ошириш, таниқли ҳинд журналистлари иштирокида маҳорат дарслари ўтиш ва бошқа муҳим вазифалар кўзда тутилган.Шунингдек, Ўзбекистон ва Ҳиндистон етакчи оммавий ахборот воситалари вакилларининг мулоқотлари чоғида икки томонлама ижодий алоқаларни янги босқичга кўтаришнинг амалий йўналишлари белгилаб олинди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/59/04/590411_140:0:861:541_1920x0_80_0_0_b00d116356393ab5e8a6438fdc853c2c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон журналистлар уюшмаси ҳиндистон пресс-клуби
ўзбекистон журналистлар уюшмаси ҳиндистон пресс-клуби
Ўзбекистонлик журналистлар Ҳиндистонда малака оширади
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ҳиндистон Пресс-клуби ўртасида аҳдлашув меморандуми имзоланди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ҳиндистон Пресс-клуби ўртасида аҳдлашув меморандуми имзоланди, дея хабар берди
“Дунё” АА. Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакиллари делегацияси Ҳиндистонда ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштиришга қаратилган музокаралар ўтказди. Унда икки мамлакатдаги ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш, ушбу жараёнга етакчи оммавий ахборот воситаларини фаол жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
“Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ҳиндистон Пресс-клуби ўртасида аҳдлашув меморандуми имзоланди”, — дейилади хабарда.
Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимовнинг сўзларига кўра, имзоланган ҳамкорлик меморандумида ўзбекистонлик журналистларни Ҳиндистонда билим ва малакасини ошириш, таниқли ҳинд журналистлари иштирокида маҳорат дарслари ўтиш ва бошқа муҳим вазифалар кўзда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Ҳиндистон етакчи оммавий ахборот воситалари вакилларининг мулоқотлари чоғида икки томонлама ижодий алоқаларни янги босқичга кўтаришнинг амалий йўналишлари белгилаб олинди.