Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

"Ахмат" махсус кучлари отряди Харьков йўналишига юборилди

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишБывшие бойцы "Вагнера" в спецназе "Ахмат" в зоне СВО.
Бывшие бойцы Вагнера в спецназе Ахмат в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2024
Oбуна бўлиш
“Ахмат” жангчилари аллақачон янги йўналишга мослашган ва алоқа тармоғини ўрнатган.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. "Ахмат" махсус тезкор отряди ҳозирда махсус ҳарбий операция учун энг муҳим бўлган Харьков йўналишига юборилди. Бу ҳақда бўлинма қўмондони, Россия Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-сиёсий ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Апти Алаудинов маълум қилди.

"Ахмат" махсус бўлинмалари биринчи кунларданоқ биринчи эшелонда турган бўлинма. Биз ҳеч қачон иккинчи бўлимда бўлмаганмиз. Ҳеч кимдан орқада турмаганмиз. Бу ҳолатда ҳам, албатта, бизни бугунги кунда энг муҳим бўлган ушбу ҳудудга ўтказишгани руҳиятимизни кўтармоқда", – дея қўмондон сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Алаудиновнинг таъкидлашича, “Ахмат” жангчилари аллақачон янги йўналишга мослашган ва алоқа тармоғини ўрнатган.
"Бизнинг бўлинмаларимиз аллақачон маълум бир жойда ҳужум операциялари билан шуғулланмоқда. Душман қўпорувчилик ва террорчилик фаолиятини амалга оширмаслиги учун қамраб олишимиз керак бўлган ҳудудларни эгаллаб олганмиз", – дея қўшимча қилди у.
УУкраина ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2023
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия кучлари зарбаси туфайли УҚК Харьков яқинида чекинишни бошлади — МРБ собиқ агенти
Янгиликлар лентаси
0