Нуронийлар билан учрашув, “Янги Ўзбекистон” массиви — Мирзиёевнинг Бухорога ташрифи

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев искренне побеседовал с представителями общественности в Каракульском районе.
Шавкат Мирзиёев искренне побеседовал с представителями общественности в Каракульском районе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2024
Oбуна бўлиш
Бухоролик нуронийлар ижтимоий давлат тамойили асосида жойларда инсон манфаатлари таъминланаётганини айтишди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида Қоракўл туманида жамоатчилик вакиллари билан суҳбатлашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Бухоролик нуронийлар ижтимоий давлат тамойили асосида жойларда инсон манфаатлари таъминланаётганини айтишди. Нуронийлар Бухорода ишга туширилаётган ва қурилаётган корхоналарнинг аҳоли бандлигидаги аҳамиятини қайд этиб, давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев искренне побеседовал с представителями общественности в Каракульском районе.
Шавкат Мирзиёев искренне побеседовал с представителями общественности в Каракульском районе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2024
Шавкат Мирзиёев искренне побеседовал с представителями общественности в Каракульском районе.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Қоракўл туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди.
Лойиҳа икки босқичли бўлиб, 1 минг 380 хонадонли 71 та кўп қаватли уй, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳалла маркази ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши кўзда тутилган. Ҳозирда биринчи босқичда 12 та кўп қаватли уй, мактаб, болалар боғчаси, поликлиника фойдаланишга топширилган. Президент шу ерда маҳалла вакиллари билан суҳбатлашди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил массив "Янги Узбекистон" в Каракульском районе.
Шавкат Мирзиёев посетил массив Янги Узбекистон в Каракульском районе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2024
Шавкат Мирзиёев посетил массив "Янги Узбекистон" в Каракульском районе.
“Маҳаллада “еттилик” ҳамфикр ва ҳамжиҳат бўлса, ишсизлик, жиноят бўлмайди. Бунинг учун уларда етарли ваколат бор. Мутасадди ташкилотларни жалб этиб, одамларнинг даромад топишига ёрдам бериш керак. Мактабда таълим сифатидан хабардор бўлиш, битирувчиларни олий таълимга, даромадли ҳунарларга йўналтириш зарур”, - деди давлат раҳбари.
Атрофни, йўл бўйларини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Келгусида ҳудудда истироҳат боғи ва сузиш ҳавзалари ташкил этилади. Бўш майдонларга дарахтлар экилиб, хиёбонга айлантирилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил массив "Янги Узбекистон" в Каракульском районе.
Шавкат Мирзиёев посетил массив Янги Узбекистон в Каракульском районе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2024
Шавкат Мирзиёев посетил массив "Янги Узбекистон" в Каракульском районе.
Шавкат Мирзиёев Қоракўл туманида янги лойиҳа асосида таъмирланган автомобиль йўлини ҳам кўздан кечирди.
Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши автомобиль йўлининг Қоракўл туманидан ўтган бир қисми намунавий шаклга келтирилди. Лойиҳага кўра, 4 тасмали йўл янгича қатламли асфальт-бетон билан қопланган. Бунда мустаҳкамлиги юқори инновацион материаллардан фойдаланилгани эвазига йўлнинг сифати ошган. Масалан, ҳозирги анъанавий асфальт йўллар ўн беш йил атрофида қайта қурилса, янги лойиҳа бўйича йигирма йилгача хизмат қилади. Уларни жорий таъмирлаш оралиғи ҳам узаяди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с типовым проектом по строительству автомобильных дорог.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с типовым проектом по строительству автомобильных дорог.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2024
Шавкат Мирзиёев ознакомился с типовым проектом по строительству автомобильных дорог.
Давлат раҳбари аҳоли манфаатига қаратилган бундай ишларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
“Асосий вазифа - йўлларда сифат ва маданиятни таъминлаш”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Президент дарахт экиш йўл қурилиши билан бирга олиб борилиши шарт эканини таъкидлади. Шу ерда транспорт ва бунёдкорлик лойиҳалари тақдимот қилинди.
Ғиждувон туманидан Туркманистон чегарасигача 155 километр йўлни реконструкция қилиш лойиҳаси маъқулланди. Йўлсозлик соҳасида кадрлар тайёрлаш, мутахассисларнинг ривожланган давлатларда малака оширишини ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с типовым проектом по строительству автомобильных дорог.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с типовым проектом по строительству автомобильных дорог.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2024
Шавкат Мирзиёев ознакомился с типовым проектом по строительству автомобильных дорог.
Бухоро шаҳрини ривожлантириш концепцияси ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, шаҳарда “Янги Ўзбекистон” массиви ва боғи бунёд этилиши режалаштирилган. Боғда Бухоро тарихи замонавий ёндашувлар асосида намоён этилиши кўзда тутилган. Бу лойиҳанинг ғоявий мазмуни ва техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Визит Шавката Мирзиёева в Бухару - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2024
Шавкат Мирзиёев Бухорода йирик мажмуалар қурилишини бошлаб берди
Янгиликлар лентаси
0