Бухорода Жадидлар мероси давлат музейи ташкил этилади

© unsplash/Evgeny MatveevТуристы на улицах Бухары.
Туристы на улицах Бухары. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2024
Oбуна бўлиш
Аҳолидан жадидлик ҳаракатига оид тарихий материаллар, ашёлар, ноёб суратлар Музей учун харид қилинади.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. “Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ-201-сон, 30.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Телеграм канали хабар берди.
Қарорга кўра, Бухоро шаҳридаги Ҳовли Поён мажмуасида Жадидлар мероси давлат музейи ташкил этилади.
Жадидлик ҳаракатига оид Ўзбекистон ва хориждаги турли манбалар ва тарихий ҳужжатларни аниқлаш, тўплаш, сақлаш, ўрганиш, тиклаш, нусхалаш, эълон қилиш, улар асосида Музей фондини бойитиб бориш ва экспозицияларни яратиш, шунингдек, маданий-маърифий ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш Музей фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
“Миллий меросга менинг ҳиссам” умумхалқ акцияси доирасида аҳолидан жадидлик ҳаракатига оид тарихий материаллар, ашёлар, ноёб суратлар Музей учун харид қилинади.
Музейни ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган музей ашёлари ва коллекциялари, китоб ва қўлёзмалар, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, жиҳозлар, эҳтиёт қисмлар, металл конструкциялар, мебель ва инвентарлар 2025 йил 1 январгача божхона божидан озод этилади.
Ўзбекистонда жадидчилик тарихига бағишланган илк музей очилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2023
Ўзбекистонда жадидчилик тарихига бағишланган илк музей очилади — манзил
Янгиликлар лентаси
0