Россия мусулмонлари Ўзбекистонга зиёрат қилишга қизиқиш билдирмоқда

CC BY-SA 3.0 / Alaexis / Mausoleum of Muhammad al-BukhariМемориальный комплекс имама Аль-Бухари.
Мемориальный комплекс имама Аль-Бухари. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондаги исломий обидаларга айниқса Кавказ ва Татаристондан келган сайёҳларнинг қизиқиши катта.
ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Россиялик сайёҳлар Ўзбекистон исломий обидаларини зиёрат қилишга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар қилди Туризм қўмитаси халқаро муносабатлар бўлими бошлиғи Фаррух Эрматов.
“Россия аҳолисининг бир қисми, хусусан, Шимолий Кавказ ва Татаристон республикалари аҳолисининг Ўзбекистонда ислом дини билан боғлиқ бўлган жойларга ташриф буюришга қизиқиши ортиб бормоқда”, — деди Эрматов 31 май куни Хивада бошланган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) туризм вазирларининг ХII сессиясида.
Унинг сўзларига кўра, ИҲТ мамлакатлари орасида туризмни ривожлантириш — Ўзбекистон учун устувор йўналишлардан бири ва шу мақсадда республикада ислом туризми стандартлари фаол ишлаб чиқилмоқда ва жорий этилмоқда.
“Бугунги кунда Ўзбекистон ва Россия мусулмонлари ўртасидаги алоқалар тикланмоқда. Бу эса республика ҳудудидаги ислом тарихи ва ривожланиши билан танишиш имконини беради”, — дея қўшимча қилди Эрматов.
Туризм бошқармаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ислом тарихи ва маданиятига оид мингга яқин меъморий обида ва масканлар мавжуд.
Россия туризм соҳасида Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкоридир. Расмий статистик маълумотларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистонга туризм мақсадида келган Россия фуқаролари сони ўтган йилга нисбатан 25,8 фоизга ошиб, 714,2 минг кишини ташкил қилган. Шу билан бирга, россиялик сайёҳлар республикага ташриф буюриш бўйича тўртинчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистонга қўшни давлатлар – Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган меҳмонлардан кейин иккинчи ўринда туради.
ИҲТ 1969 йилда тузилган ислом давлатларининг халқаро ташкилотидир. 2011 йилгача у Ислом конференцияси ташкилоти деб номланган. Бугунги кунда у 57 давлатни бирлаштиради. Россия ИҲТда кузатувчи мақомига эга.
Янгиликлар лентаси
0