https://sputniknews.uz/20240531/prezident-bahouddin-naqshband-maqbarasini-ziyorat-qildi-44169006.html
Президент Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди
Президент Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди
Sputnik Ўзбекистон
Энди зиёратчилар Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига, суннатга мувофиқ, қибла тарафдан юриб боради.
2024-05-31T14:21+0500
2024-05-31T14:21+0500
2024-05-31T15:07+0500
президент
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
бухоро
зиёрат туризми
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/1f/44169188_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_1fd1046b6772b6975861be596a46c4a2.jpg
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошлади. У ерда қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Шундан сўнг президент мажмуада амалга оширилган ишлар билан танишди. Мажмуада Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлак тикланди. Энди зиёратчилар Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига, суннатга мувофиқ, қибла тарафдан юриб боради. Дарвозанинг икки ёни боққа айлантирилган. Музей ва таҳоратхона барпо этилган. Йўқолиб бораётган Дониёлбий мадрасаси тикланмоқда.Олимлар билан суҳбатда Баҳоуддин Нақшбанд меросини чуқур ўрганиш ҳақида фикр алмашилди. Чет давлатлардан манбаларни олиб келиш, илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш, музейни Имом Бухорий мажмуасидагидек мазмунан бойитиш зарурлиги таъкидланди. Шавкат Мирзиёев зиёратчилар, жумладан, хорижий туристлар учун қулайликларни кенгайтириш, қишга ҳам, ёзга ҳам мос шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/1f/44169188_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_d1726e6b9b4fef98720f57baa42879f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев бухоро президент нақшбанди
шавкат мирзиёев бухоро президент нақшбанди
Президент Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди
14:21 31.05.2024 (янгиланди: 15:07 31.05.2024) Энди зиёратчилар Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига, суннатга мувофиқ, қибла тарафдан юриб боради.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошлади.
У ерда қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Шундан сўнг президент мажмуада амалга оширилган ишлар билан танишди.
Мажмуада Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлак тикланди. Энди зиёратчилар Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига, суннатга мувофиқ, қибла тарафдан юриб боради. Дарвозанинг икки ёни боққа айлантирилган. Музей ва таҳоратхона барпо этилган. Йўқолиб бораётган Дониёлбий мадрасаси тикланмоқда.
"Юз йил вайрон бўлиб ётган бу дарвозани тиклаганимиз - ўзликни англаш, тарихга ҳурматимиз ифодаси. Энди бу ердаги ҳар бир обидага, хонлар даҳмаларига битиклар ёзиб қўйиш керак. Зиёратга келганлар қадамма-қадам тарихни ўрганиб, маънавий руҳ олиб ўтсин", - деди Шавкат Мирзиёев.
Олимлар билан суҳбатда Баҳоуддин Нақшбанд меросини чуқур ўрганиш ҳақида фикр алмашилди. Чет давлатлардан манбаларни олиб келиш, илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш, музейни Имом Бухорий мажмуасидагидек мазмунан бойитиш зарурлиги таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев зиёратчилар, жумладан, хорижий туристлар учун қулайликларни кенгайтириш, қишга ҳам, ёзга ҳам мос шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.