Мирзиёев Миср Сенати раиси билан учрашди — нималар муҳокама қилинди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял делегацию Сената Египта во главе с его председателем Абдулвахабом Абдулразиком
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Сената Египта во главе с его председателем Абдулвахабом Абдулразиком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги кенг қамровли шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 30 май куни, Миср Араб Республикаси Сенати раиси Абдулваҳоб Абдулрозиқ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида Сенат раиси Ўзбекистон етакчисига Миср президенти Абддулфаттоҳ ас-Сисининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги кенг қамровли шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял делегацию Сената Египта во главе с его председателем Абдулвахабом Абдулразиком
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Сената Египта во главе с его председателем Абдулвахабом Абдулразиком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2024
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Сената Египта во главе с его председателем Абдулвахабом Абдулразиком
Барча даражадаги мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Парламентлараро алоқаларни янада фаол ривожлантириш, қонун чиқарувчи органларда дўстлик гуруҳларини тузиш, олий даражадаги келишувлар ижроси устидан парламент назоратини таъминлаш, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва имкониятларини кенгайтириш бўйича тажриба алмашиш муҳимлиги таъкидланди.
Халқаро тузилмалар, жумладан, Парламентлараро иттифоқ, Қўшилмаслик ҳаракати ва Араб парламенти доирасида амалий ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев 30 май куни, шунингдек, Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Маликни қабул қилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял генерального директора Организации образования, науки и культуры исламского мира (ICESCO) Салима аль-Малика
Шавкат Мирзиёев принял генерального директора Организации образования, науки и культуры исламского мира (ICESCO) Салима аль-Малика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2024
Шавкат Мирзиёев принял генерального директора Организации образования, науки и культуры исламского мира (ICESCO) Салима аль-Малика
Илм-фан, маданият, таълим ва туризм соҳаларида ушбу нуфузли минтақавий тузилма билан конструктив мулоқот ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
ICESCO бош директори самимий қабул учун чуқур миннатдорлик изҳор этиб, Ўзбекистонда бой илмий ва маданий меросни асраб-авайлаш, ҳар томонлама ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган сиёсат натижаларини юқори баҳолади.
Ўзбекистон президенти ташкилот билан ўзаро манфаатли ва жадал ҳамкорликнинг бугунги даражасини алоҳида мамнуният билан қайд этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял генерального директора Организации образования, науки и культуры исламского мира (ICESCO) Салима аль-Малика
Шавкат Мирзиёев принял генерального директора Организации образования, науки и культуры исламского мира (ICESCO) Салима аль-Малика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2024
Шавкат Мирзиёев принял генерального директора Организации образования, науки и культуры исламского мира (ICESCO) Салима аль-Малика
2007 йилда Тошкент шаҳри Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган, 2020 йилда Бухоро шаҳри, 2025 йил учун эса Самарқанд шаҳри ушбу мақомга эга бўлди. Жорий йилда Хива Ислом дунёсининг туризм пойтахти ҳисобланади.
Ҳамкорликнинг янги йўналишлари сифатида қўлёзмалар ва бошқа тарихий ёдгорликларни сақлаш, реставрация қилиш бўйича тажриба алмашиш, бу борадаги лойиҳаларни амалга ошириш, араб тили ўқитувчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, халқаро илмий ва маданий тадбирларни ташкил этиш белгиланди.
Шунингдек, амалий шерикликни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Ўзбекистонда ICESCOнинг минтақавий ваколатхонасини очиш масаласи ўрганилади.
Председатель Сената Олий Мажлиса Танзила Нарбаева провела переговоры с Председателем Сената Парламента Арабской Республики Египет Абдулвахабом Абдулрозиком, который прибыл в нашу страну с рабочим визитом. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2024
Ўзбекистон Миср билан қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашади
Янгиликлар лентаси
0