https://sputniknews.uz/20240530/lager-tadbirkor-ijara-44146164.html
Энди оромгоҳлар ҳудуди тадбиркорларга ижарага берилади — қандай шартлари бор?
Энди оромгоҳлар ҳудуди тадбиркорларга ижарага берилади — қандай шартлари бор?
Sputnik Ўзбекистон
Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади.
2024-05-30T13:18+0500
2024-05-30T13:18+0500
2024-05-30T13:18+0500
жамият
ўзбекистон
болалар
тадбиркор
ижара
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/11/20109746_0:161:2285:1446_1920x0_80_0_0_0d06c7c09306527f91fcf7f06619cc2c.jpg
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Энди тадбиркорлар оромгоҳларлар ҳудудини ижарага олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда президент қабул қилган тегишли қарорда назарда тутилган.Президент “Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.Унга кўра, стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектлар билан манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади.Ҳамкорларга ижаралар қуйидаги муддатгача берилади:Ҳамкорлик лойиҳалари тадбиркорларга “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклиф этилади. Шартлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилади.Шунингдек, белгиланган оромгоҳларнинг бино-иншоотлари ва ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда ҳамкорларга ижарага бериш орқали уларни ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/11/20109746_0:0:2285:1715_1920x0_80_0_0_0a3540d329ba593ad9517a078202465d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тадбиркорлар ижара
болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тадбиркорлар ижара
Энди оромгоҳлар ҳудуди тадбиркорларга ижарага берилади — қандай шартлари бор?
Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Энди тадбиркорлар оромгоҳларлар ҳудудини ижарага олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда президент қабул қилган тегишли қарорда
назарда тутилган. Президент “Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Унга кўра, стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектлар билан манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади.
Ҳамкорларга ижаралар қуйидаги муддатгача берилади:
15 йилгача — оромгоҳлар ҳудудининг бир қисмида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларининг бир қисми;
10 йилгача — оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда фойдаланиш учун;
10 йилгача — оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, ёзги мавсум пайтида оромгоҳлар ташкил этиш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкалари.
Ҳамкорлик лойиҳалари тадбиркорларга “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклиф этилади. Шартлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилади.
Шунингдек, белгиланган оромгоҳларнинг бино-иншоотлари ва ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда ҳамкорларга ижарага бериш орқали уларни ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади.