https://sputniknews.uz/20240529/rossiya-markaziy-osiyo-44119159.html
Россия Марказий Осиёда англо-саксларга жавоб зарбасини бермоқда
Россия Марказий Осиёда англо-саксларга жавоб зарбасини бермоқда
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон “Толибони”* тез орада Россияда тақиқланган ташкилот бўлмайди – Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги ушбу таклиф билан президентга мурожаат қилди. Сергей Лавров “Толиблар Афғонистондаги ҳақиқий ҳукумат, биз бу давлатга бефарқ эмасмиз, бу воқеликни англаш жараёни”, деб таъкидлади ва “Толибон”нинг* террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши улар томонидан тузилган Афғонистон ҳукуматини расман тан олиниши имкониятини очиб бериши фикрини билдирди.
2024-05-29T22:00+0500
2024-05-29T22:00+0500
2024-05-29T22:00+0500
афғонистон
толибон
россия
россия мудофаа вазири
шҳт – 2019
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/1c/44118956_0:0:1441:810_1920x0_80_0_0_c39f0264b24fb99f6cd0aaa56712576a.jpg
Афғонистон “Толибони”* тез орада Россияда тақиқланган ташкилот бўлмайди – Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги ушбу таклиф билан президентга мурожаат қилди. Сергей Лавров “Толиблар Афғонистондаги ҳақиқий ҳукумат, биз бу давлатга бефарқ эмасмиз, бу воқеликни англаш жараёни”, деб таъкидлади ва “Толибон”нинг* террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши улар томонидан тузилган Афғонистон ҳукуматини расман тан олиниши имкониятини очиб бериши фикрини билдирди. Нега Россия толибонлар Кобулга кирганидан деярли уч йил ўтиб бундай фикрга келди?Дарҳақиқат, толиблар билан алоқалар улар ҳокимиятга келганидан сўнг ҳам сақланиб қолган: Кобулдаги Россия элчихонаси ёпилмади, афғон делегациялари Россияга, Россияники эса Афғонистонга келди. Аммо расмий тан олинмади – ва бу, табиийки, энг юқори даражадаги алоқаларни ҳисобга олиш тугул, расмий алоқаларни ҳам чеклади. “Толибон”ни* террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқаришга тайёргарлик кўпдан бери давом этаётган эди, бироқ эндигина якуний қарор қабул қилинди. Бунинг сабабларидан бири Марказий Осиёда англо-саксон ўйинининг кучайиши бўлди. Ўтган жума куни Федерал хавфсизлик хизмати директори Бортников "Афғон ҳукумати вазиятни нормаллаштириш учун фаол ишламоқда" эканлигини маълум қилди:“Улар жирканч террорчи гуруҳларга қарши, халқаро террорчилик ташкилотлари жангариларининг минтақавий можаро ҳудудларидан кириб келишини камайтириш учун курашмоқда. Улар биз билан, яъни Ҳамдўстлик мамлакатлари разведка хизматлари билан мулоқотда. Агар ташқи ўйинчилар Кобулга халақит бермаса, менимча, толибонлар ўз уйида тартиб ўрнатиши мумкин.Англо-саксларнинг Афғонистондаги вазиятга таъсир ўтказишга бўлган қатъий уринишлари сезиларли даражада. Бу уларнинг Марказий Осиёда ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ўрнига эга бўлиш ва бутун минтақага таъсир ўтказиш учун ушбу платформадан фойдаланиш ниятларидан дарак беради. Бундай ставкалар бор бўлганда ҳар қандай воситалар қўлланилади".Россияда "Толибон" 2003 йилда Афғонистонда ҳокимиятини қўлдан бой берган пайтда террорчи ташкилот сифатида тан олинган эди. Аммо биринчи беш йиллик ҳукмронлик даврида (1996 йилдан 2001 йилгача, америкаликлар томонидан ағдарилишидан олдин) толиблар Россияда жуда ёмон обрў қозонишга муваффақ бўлган – биринчи навбатда, Иккинчи чечен уруши пайтида улар Россия ҳудудида террорчилик ҳужумларини қўллаб-қувватлаганлари учун. Демак, агар америкаликлар толибларни бин Лодин ва “ал-Қоида”га** бошпана берганликда айблаган бўлса, Россияда Чеченистон туфайли уларга қарши шикоятлари бор эди ва уларнинг Марказий Осиё республикаларида яширин таъсирининг кучайиши Россиянинг манфаатларига жавоб бермади. Бироқ, йигирма йиллик Америка истилоси натижасида ҳаммаси ўзгарди: толиблар нафақат афғон жамиятида ўз таъсирини сақлаб қолди, балки америкаликлар кетганидан кейин ҳам қон тўкмасдан ҳокимиятни қўлга олишга муваффақ бўлди, чунки қўғирчоқ Кобул режими шунчаки қулаб тушди.Энди эса ўн йиллик нотинчлик ва ишғолдан сўнг оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволга тушиб қолган бутун Афғонистон учун толиблар жавобгар. Иқтисодиёт зўрға тирик, ташқи савдо деярли йўқ, валюта тушумлари минимал – ҳаммасини янгидан қуриш керак. Шу билан бирга, толиблар ҳам турли гуруҳларга – ҳам ички, ҳам мухолиф, ҳам соф террористик, панисломий мақомга даъвогарларга қарши курашиши керак. Толиблар давлатни қандай бошқаришни ўрганмоқда, кўкнори плантацияларини йўқ қилмоқда (афюн ишлаб чиқариш америкаликлар даврида гуллаб-яшнаган) ва ислом дунёси ҳамда уларнинг қўшнилари билан алоқалар ўрнатмоқчи. Аммо шу билан бирга, улар англо-сакслар томонидан доимий фитна ва провокациялар ҳолатига тушиб қолишмоқда - АҚШ ҳам, Буюк Британия ҳам қуролли мухолифатни (мамлакат минтақаларининг бир қисмини назорат қилувчи) ва "Афғонистон ичидаги ярашув" (яъни, коалицион ҳукуматни тузиш) ва афғон ҳукуматининг халқаро тан олиниши мавзуси билан ҳам манипуляция қилмоқдалар. Мамлакат кенг кўламли халқаро лойиҳаларсиз оёққа туролмайди – биз ташқи ёрдам ҳақида эмас, балки Афғонистон ичида ҳам, минтақавий аҳамиятга эга бўлган инфратузилма ва энергетика объектларини қуриш ҳақида ҳам гапиряпмиз.Бу ерда Хитой ва Россия асосий роль ўйнаши керак, чунки бу давлатлар 90 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотини айнан Марказий Осиёда хавфсизликни сақлаш учун ташкил этган. Бу ташкилот марказида Афғонистон жойлашган - ўша йилларда ички қарама-қаршиликлардан парчаланиб кетаётган эди. 2001 йилдан бери эса у ташқи тўғридан-тўғри аралашув – Америка истилосидан ҳам азият чекди. Ҳозир Хитойнинг Афғонистонда кўплаб лойиҳалари бор ва толиблар элчиси аллақачон Си Цзиньпинга ишонч ёрлиқларини топширган – Россия бизнеси ҳам бизга яхши таниш бўлган давлатга кўз тикмоқда. Афғонистон орқали ўтадиган қувурлар Афғонистон учун катта аҳамиятга эга бўлади – улар нафақат Туркманистондан (ва потенциал Россиядан) Ҳиндистонга газ етказиб беришга имкон беради, балки мамлакатнинг иқтисодий тикланиши учун ҳам имкониятлар яратади.Афғонистон ШҲТ давлатлари билан ўралган ва унинг барча қўшнилари ташқи кучлар фитналари майдони бўлмаган барқарор ва фаровон мамлакатдан манфаатдор, ҳатто Покистон ҳам (ўша инглизлар туфайли) Афғонистон билан тузатиб бўлмайдиган ҳудудий муаммога (икки мамлакатда яшовчи пуштунларни ажратиб турувчи Дуранд чизиғи) эга. Афғонистоннинг юксалиши ташқи сармоя ва лойиҳаларни талаб қилади – Хитой, Ҳиндистон, Форс кўрфази монархиялари ва Россия уларни таъминлаши мумкин. Аммо катта қурилиш лойиҳасига айланиши учун Афғонистонга ички барқарорлик ва куч керак, яъни англо-саксларнинг афғон ичидаги қарама-қаршиликлар устида ўйнаб, сувни лойқалаш қобилиятини минималлаштириш зарур.Бу барча мақсадларга эришиш мумкин - Россиянинг “Толибон”ни* тан олиши айнан шу нарсага хизмат қилади. Бу, шунингдек, Афғонистоннинг ШҲТга тўлиқ киришига йўл очади (ҳозир у кузатувчи мақомига эга), бу ташкилотга ўзининг асосий мақсадига эришиш сари ҳаракат қилиш имконини беради: ҳақиқатан ҳам бутун Марказий Осиё хавфсизлиги учун масъул бўлиш, ШҲТга ташқи, англо-саксон кучлари таъсирини бартараф этиши мумкин. Бу, ўз навбатида, минтақа давлатлари ўртасидаги манфаатлар мувозанатига асосланган ягона Евроосиё хавфсизлик тизимини барпо этиш йўлидаги катта қадам бўлади.* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.** Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/1c/44118956_150:0:1247:823_1920x0_80_0_0_a4b3d27d157978e20ce640d0186f4a65.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия марказий осиё афғонистон толибон
россия марказий осиё афғонистон толибон
Россия Марказий Осиёда англо-саксларга жавоб зарбасини бермоқда
Бу ерда Хитой ва Россия асосий роль ўйнаши керак, чунки бу давлатлар 90 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотини айнан Марказий Осиёда хавфсизликни сақлаш учун ташкил этган.
Афғонистон “Толибони”* тез орада Россияда тақиқланган ташкилот бўлмайди – Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги ушбу таклиф билан президентга мурожаат қилди. Сергей Лавров “Толиблар Афғонистондаги ҳақиқий ҳукумат, биз бу давлатга бефарқ эмасмиз, бу воқеликни англаш жараёни”, деб таъкидлади ва “Толибон”нинг* террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши улар томонидан тузилган Афғонистон ҳукуматини расман тан олиниши имкониятини очиб бериши фикрини билдирди. Нега Россия толибонлар Кобулга кирганидан деярли уч йил ўтиб бундай
фикрга келди?Дарҳақиқат, толиблар билан алоқалар улар ҳокимиятга келганидан сўнг ҳам сақланиб қолган: Кобулдаги Россия элчихонаси ёпилмади, афғон делегациялари Россияга, Россияники эса Афғонистонга келди. Аммо расмий тан олинмади – ва бу, табиийки, энг юқори даражадаги алоқаларни ҳисобга олиш тугул, расмий алоқаларни ҳам чеклади. “Толибон”ни* террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқаришга тайёргарлик кўпдан бери давом этаётган эди, бироқ эндигина якуний қарор қабул қилинди. Бунинг сабабларидан бири Марказий Осиёда англо-саксон ўйинининг кучайиши бўлди. Ўтган жума куни Федерал хавфсизлик хизмати директори Бортников "Афғон ҳукумати вазиятни нормаллаштириш учун фаол ишламоқда" эканлигини маълум қилди:
“Улар жирканч террорчи гуруҳларга қарши, халқаро террорчилик ташкилотлари жангариларининг минтақавий можаро ҳудудларидан кириб келишини камайтириш учун курашмоқда. Улар биз билан, яъни Ҳамдўстлик мамлакатлари разведка хизматлари билан мулоқотда. Агар ташқи ўйинчилар Кобулга халақит бермаса, менимча, толибонлар ўз уйида тартиб ўрнатиши мумкин.
Англо-саксларнинг Афғонистондаги вазиятга таъсир ўтказишга бўлган қатъий уринишлари сезиларли даражада. Бу уларнинг Марказий Осиёда ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ўрнига эга бўлиш ва бутун минтақага таъсир ўтказиш учун ушбу платформадан фойдаланиш ниятларидан дарак беради. Бундай ставкалар бор бўлганда ҳар қандай воситалар қўлланилади".
Россияда "Толибон" 2003 йилда Афғонистонда ҳокимиятини қўлдан бой берган пайтда террорчи ташкилот сифатида тан олинган эди. Аммо биринчи беш йиллик ҳукмронлик даврида (1996 йилдан 2001 йилгача, америкаликлар томонидан ағдарилишидан олдин) толиблар Россияда жуда ёмон обрў қозонишга муваффақ бўлган – биринчи навбатда, Иккинчи чечен уруши пайтида улар Россия ҳудудида террорчилик ҳужумларини қўллаб-қувватлаганлари учун. Демак, агар америкаликлар толибларни бин Лодин ва “ал-Қоида”га** бошпана берганликда айблаган бўлса, Россияда Чеченистон туфайли уларга қарши шикоятлари бор эди ва уларнинг Марказий Осиё республикаларида яширин таъсирининг кучайиши Россиянинг манфаатларига жавоб бермади. Бироқ, йигирма йиллик Америка истилоси натижасида ҳаммаси ўзгарди: толиблар нафақат афғон жамиятида ўз таъсирини сақлаб қолди, балки америкаликлар кетганидан кейин ҳам қон тўкмасдан ҳокимиятни қўлга олишга муваффақ бўлди, чунки қўғирчоқ Кобул режими шунчаки қулаб тушди.
Энди эса ўн йиллик нотинчлик ва ишғолдан сўнг оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволга тушиб қолган бутун Афғонистон учун толиблар жавобгар. Иқтисодиёт зўрға тирик, ташқи савдо деярли йўқ, валюта тушумлари минимал – ҳаммасини янгидан қуриш керак. Шу билан бирга, толиблар ҳам турли гуруҳларга – ҳам ички, ҳам мухолиф, ҳам соф террористик, панисломий мақомга даъвогарларга қарши курашиши керак. Толиблар давлатни қандай бошқаришни ўрганмоқда, кўкнори плантацияларини йўқ қилмоқда (афюн ишлаб чиқариш америкаликлар даврида гуллаб-яшнаган) ва ислом дунёси ҳамда уларнинг қўшнилари билан алоқалар ўрнатмоқчи. Аммо шу билан бирга, улар англо-сакслар томонидан доимий фитна ва провокациялар ҳолатига тушиб қолишмоқда - АҚШ ҳам, Буюк Британия ҳам қуролли мухолифатни (мамлакат минтақаларининг бир қисмини назорат қилувчи) ва "Афғонистон ичидаги ярашув" (яъни, коалицион ҳукуматни тузиш) ва афғон ҳукуматининг халқаро тан олиниши мавзуси билан ҳам манипуляция қилмоқдалар. Мамлакат кенг кўламли халқаро лойиҳаларсиз оёққа туролмайди – биз ташқи ёрдам ҳақида эмас, балки Афғонистон ичида ҳам, минтақавий аҳамиятга эга бўлган инфратузилма ва энергетика объектларини қуриш ҳақида ҳам гапиряпмиз.
Бу ерда Хитой ва Россия асосий роль ўйнаши керак, чунки бу давлатлар 90 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотини айнан Марказий Осиёда хавфсизликни сақлаш учун ташкил этган. Бу ташкилот марказида Афғонистон жойлашган - ўша йилларда ички қарама-қаршиликлардан парчаланиб кетаётган эди. 2001 йилдан бери эса у ташқи тўғридан-тўғри аралашув – Америка истилосидан ҳам азият чекди. Ҳозир Хитойнинг Афғонистонда кўплаб лойиҳалари бор ва толиблар элчиси аллақачон Си Цзиньпинга ишонч ёрлиқларини топширган – Россия бизнеси ҳам бизга яхши таниш бўлган давлатга кўз тикмоқда. Афғонистон орқали ўтадиган қувурлар Афғонистон учун катта аҳамиятга эга бўлади – улар нафақат Туркманистондан (ва потенциал Россиядан) Ҳиндистонга газ етказиб беришга имкон беради, балки мамлакатнинг иқтисодий тикланиши учун ҳам имкониятлар яратади.
Афғонистон ШҲТ давлатлари билан ўралган ва унинг барча қўшнилари ташқи кучлар фитналари майдони бўлмаган барқарор ва фаровон мамлакатдан манфаатдор, ҳатто Покистон ҳам (ўша инглизлар туфайли) Афғонистон билан тузатиб бўлмайдиган ҳудудий муаммога (икки мамлакатда яшовчи пуштунларни ажратиб турувчи Дуранд чизиғи) эга. Афғонистоннинг юксалиши ташқи сармоя ва лойиҳаларни талаб қилади – Хитой, Ҳиндистон, Форс кўрфази монархиялари ва Россия уларни таъминлаши мумкин. Аммо катта қурилиш лойиҳасига айланиши учун Афғонистонга ички барқарорлик ва куч керак, яъни англо-саксларнинг афғон ичидаги қарама-қаршиликлар устида ўйнаб, сувни лойқалаш қобилиятини минималлаштириш зарур.
Бу барча мақсадларга эришиш мумкин - Россиянинг “Толибон”ни* тан олиши айнан шу нарсага хизмат қилади. Бу, шунингдек, Афғонистоннинг ШҲТга тўлиқ киришига йўл очади (ҳозир у кузатувчи мақомига эга), бу ташкилотга ўзининг асосий мақсадига эришиш сари ҳаракат қилиш имконини беради: ҳақиқатан ҳам бутун Марказий Осиё хавфсизлиги учун масъул бўлиш, ШҲТга ташқи, англо-саксон кучлари таъсирини бартараф этиши мумкин. Бу, ўз навбатида, минтақа давлатлари ўртасидаги манфаатлар мувозанатига асосланган ягона Евроосиё хавфсизлик тизимини барпо этиш йўлидаги катта қадам бўлади.
* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
** Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.