https://sputniknews.uz/20240528/uzbekistan-china-markaziy-osiyo-favqulodda-vaziyatlar-44113253.html
Ўзбекистон Хитой ва Марказий Осиё давлатлари билан фавқулодда вазиятларни бошқаради
Ўзбекистон Хитой ва Марказий Осиё давлатлари билан фавқулодда вазиятларни бошқаради
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан табиий офатларни олдини олишда ҳамкорлик қилади.
2024-05-28T15:00+0500
2024-05-28T15:00+0500
2024-05-28T15:00+0500
жамият
хитой
ўзбекистон
марказий осиё
фавқулодда ҳолат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта давлати фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича ҳамкорлик механизмини яратади, дея хабар берди "Синьхуа".Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта давлати шу ой охирида Хитой ва Марказий Осиё ўртасида фавқулодда вазиятларни бошқариш соҳасида ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолайди.Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ван Маньда душанба куни Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.Унинг аниқлик киритишича, меморандум 30 май куни Шинжон-Уйғур автоном райони маъмурий маркази Урумчи шаҳрида бўлиб ўтадиган Хитой ва Марказий Осиё давлатлари фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича вазирлар йиғилишида имзоланиши кутилмоқда. .Бўлажак йиғилишда томонларнинг табиий офатларнинг олдини олиш, зарарни камайтириш ва оқибатларини бартараф этиш, саноат хавфсизлигини назорат қилиш ва кенг қамровли авария-қутқарув операциялари каби соҳалардаги ҳамкорлиги кўриб чиқилади. Шунингдек, амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича янги таклифлар ҳам илгари сурилади.Бундан ташқари, Ван Маньданинг қўшимча қилишича, томонлар нефт ва газ қувурларидаги аварияларни бартараф этиш бўйича машғулотлар ўтказади.Ўтган йил май ойида бўлиб ўтган “Хитой-Марказий Осиё” биринчи саммитидан сўнг Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта давлати фавқулодда вазиятларни бошқариш идоралари тегишли соҳада минтақавий ҳамкорлик учун янги платформа яратиш ва қутқарув операциялари соҳасида трансчегаравий ҳамкорликни чуқурлаштириш мажбуриятини олишган.Шу йил давомида “Хитой – Марказий Осиё” форматида фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича ҳамкорлик доирасида Хитой томони фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича юқори даражадаги таҳлил марказлари форумлари, саноат хавфсизлигини такомиллаштириш бўйича семинарлар ва хавфсизлик хатарларининг олдини олиш соҳасида тажриба алмашиш бўйича тадбирлар ўтказди.
хитой
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой қозоғистон қирғизистон тожикистон туркманистон табиий офатлар
ўзбекистон хитой қозоғистон қирғизистон тожикистон туркманистон табиий офатлар
Ўзбекистон Хитой ва Марказий Осиё давлатлари билан фавқулодда вазиятларни бошқаради
Ўзбекистон Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан табиий офатларни олдини олишда ҳамкорлик қилади.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта давлати фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича ҳамкорлик механизмини яратади, дея хабар берди "Синьхуа".
Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта давлати шу ой охирида Хитой ва Марказий Осиё ўртасида фавқулодда вазиятларни бошқариш соҳасида ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолайди.
Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ван Маньда душанба куни Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг аниқлик киритишича, меморандум 30 май куни Шинжон-Уйғур автоном райони маъмурий маркази Урумчи шаҳрида бўлиб ўтадиган Хитой ва Марказий Осиё давлатлари фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича вазирлар йиғилишида имзоланиши кутилмоқда. .
“Хитой, Марказий Осиёнинг бешта давлати, яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда ҳам табиий офатлар, жумладан зилзилалар, сув тошқини, ўрмон ва дашт ёнғинлари хавфи юқори”, — деди Ван Маньда.
Бўлажак йиғилишда томонларнинг табиий офатларнинг олдини олиш, зарарни камайтириш ва оқибатларини бартараф этиш, саноат хавфсизлигини назорат қилиш ва кенг қамровли авария-қутқарув операциялари каби соҳалардаги ҳамкорлиги кўриб чиқилади. Шунингдек, амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича янги таклифлар ҳам илгари сурилади.
Бундан ташқари, Ван Маньданинг қўшимча қилишича, томонлар нефт ва газ қувурларидаги аварияларни бартараф этиш бўйича машғулотлар ўтказади.
Ўтган йил май ойида бўлиб ўтган “Хитой-Марказий Осиё” биринчи саммитидан сўнг Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта давлати фавқулодда вазиятларни бошқариш идоралари тегишли соҳада минтақавий ҳамкорлик учун янги платформа яратиш ва қутқарув операциялари соҳасида трансчегаравий ҳамкорликни чуқурлаштириш мажбуриятини олишган.
Шу йил давомида “Хитой – Марказий Осиё” форматида фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича ҳамкорлик доирасида Хитой томони фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича юқори даражадаги таҳлил марказлари форумлари, саноат хавфсизлигини такомиллаштириш бўйича семинарлар ва хавфсизлик хатарларининг олдини олиш соҳасида тажриба алмашиш бўйича тадбирлар ўтказди.