Москвада Ўзбекистон маданияти кунлари рақс фестивали билан якунланди – видео
Москвада Ўзбекистон маданияти кунлари рақс фестивали билан якунланди – видео
Sputnik Ўзбекистон
Москва давлат лингвистика университетида Ўзбекистон маданияти кунлари ўзбек рақси фестивали билан якунланди. Бир ҳафта давомида Москва аҳолиси ва меҳмонлари Ўзбекистон анъаналари, урф-одатлари билан яқиндан танишишди ва миллий рақслари ва қўшиқларидан баҳраманд бўлишди.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Москва давлат лингвистика университетида (МДЛУ) Ўзбекистон маданияти кунлари ўзбек рақси фестивали билан якунланди, деб хабар берди Sputnik мухбири.Маданият кунлари 20 май куни бошланган эди. 22, 24 май кунлари Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси мажмуасидаги (ВДНХ) “Ўзбекистон” павильонида Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг “Аста-аста” қўшиғига бағишланган мусиқий кеча ва ўзбек эстрадаси асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳақидаги мусиқий фильм билан давом этди.Бир ҳафта давомида Москва аҳолиси ва меҳмонлари Ўзбекистон анъаналари, урф-одатлари билан яқиндан танишишди ва миллий рақслари ва қўшиқларидан баҳраманд бўлишди.Ўзбек рақси фестивали доирасида “Нилуфар” ансамбли, “Соната” халқ рақси ансамбли ва россиялик ўқувчи қизлар “Тановар”, “Лазги”, “Баёт”, “Андижон полкаси” каби миллий рақсларни қойилмақом тарзда ижро этишди.МДЛУдаги Ўзбек тили ва маданияти маркази директори Беғам Қараеванинг сўзларига кўра, марказ Ўзбекистон маданияти ва тарихига бағишланган кўплаб анжуман ва тадбирларни ўтказиб келади.Ўзбек тили ва маданияти маркази директорининг таъкидлашича, бу каби тадбирлар Россия ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Қолаверса, ўзбек тилини ўрганаётган россиялик талабаларга тилни Ўзбекистон маданиятига шўнғиган ҳолда ўрганишларига кўмаклашади.Алоҳида қайд этиш керакки, тадбир бошловчилари бўлган россиялик талабалар кириш сўзларини ўзбекча бошлашди ва қўшиқлар куйлашди.Москвадаги маданият кунлари Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ташкил этилди.
Бир ҳафта давомида Москва аҳолиси ва меҳмонлари Ўзбекистон маданияти ва санъати билан яқиндан танишишди.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Москва давлат лингвистика университетида (МДЛУ) Ўзбекистон маданияти кунлари ўзбек рақси фестивали билан якунланди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Маданият кунлари 20 май куни бошланган эди. 22, 24 май кунлари Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси мажмуасидаги (ВДНХ) “Ўзбекистон” павильонида Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг “Аста-аста” қўшиғига бағишланган мусиқий кеча ва ўзбек эстрадаси асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳақидаги мусиқий фильм билан давом этди.
Бир ҳафта давомида Москва аҳолиси ва меҳмонлари Ўзбекистон анъаналари, урф-одатлари билан яқиндан танишишди ва миллий рақслари ва қўшиқларидан баҳраманд бўлишди.
Ўзбек рақси фестивали доирасида “Нилуфар” ансамбли, “Соната” халқ рақси ансамбли ва россиялик ўқувчи қизлар “Тановар”, “Лазги”, “Баёт”, “Андижон полкаси” каби миллий рақсларни қойилмақом тарзда ижро этишди.
МДЛУдаги Ўзбек тили ва маданияти маркази директори Беғам Қараеванинг сўзларига кўра, марказ Ўзбекистон маданияти ва тарихига бағишланган кўплаб анжуман ва тадбирларни ўтказиб келади.
“Бу тадбирдан кўзланган асосий мақсад талабаларимиз, москвалик талабалар, умуман олганда, россияликларни маданиятимиз ва санъатимиз билан яқиндан таништириш эди. Улар бизнинг маданиятимиз, миллий қўшиқларимиз ва рақсларимиз ҳақида кўпроқ билишларини истаймиз”, - дейди Қараева.
Ўзбек тили ва маданияти маркази директорининг таъкидлашича, бу каби тадбирлар Россия ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Қолаверса, ўзбек тилини ўрганаётган россиялик талабаларга тилни Ўзбекистон маданиятига шўнғиган ҳолда ўрганишларига кўмаклашади.
Алоҳида қайд этиш керакки, тадбир бошловчилари бўлган россиялик талабалар кириш сўзларини ўзбекча бошлашди ва қўшиқлар куйлашди.
Москвадаги маданият кунлари Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ташкил этилди.