НАТО Россия бўйлаб ядровий зарбалар бериш устида ишламоқда — ФХХ

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишСовет Россия - НАТО в Брюсселе
Совет Россия - НАТО в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2024
Oбуна бўлиш
ФХХ Чегара хизмати: НАТО Россия бўйлаб ядровий зарбалар бериш устида ишламоқда.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. НАТО Россия бўйлаб ядровий зарбалар бериш устида ишламоқда. Бу ҳақда РИА Новостига Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизматининг (ФХХ) чегара хизмати раҳбари Владимир Кулишов маълум қилди.

“Россия чегараси яқинида НАТОнинг разведка фаолияти фаоллиги кучаймоқда, альянс қўшинларининг тезкор жанговар тайёргарлик фаолиятининг интенсивлиги кучаймоқда, бу даврда Россия Федерациясига қарши жанговар ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан, бизнинг ҳудудимизга ядровий зарбалар бериш сценарийлари ишлаб чиқилмоқда”, — деди Кулишов.

Агентлик суҳбатдоши таъкидлаганидек, бу ҳолат чегараларни ҳимоя қилиш ва қўриқлаш бўйича тегишли чоралар кўришни тақозо этади.
Европа Россия билан урушга тайёрланмоқда — Орбан
Логотип НАТО. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2024
Россия билади. АҚШда яқин орада НАТОга нима бўлиши айтилди
Янгиликлар лентаси
0