Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш ҳақида – видео
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Сўнгги уч йилда бизда қайта тикланадиган электр энергиясини (ҚТЭМ) ривожлантириш фаоллашди – эксперт.
Деярли ҳар бир вилоятда қуёш ёки шамол электр станциялари қурилмоқда. Бу ҳақда "Norma" компанияси эксперти, иқтисод фанлари номзоди Жорилла Абдуллаев Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган видеокўприкда маълум қилди.
"Ҳозиргача 1,6 гигаватт қувват берадиган 9 та йирик станция қурилган. Жорий йилда яна 2,6 гигаватт электр энергияси ишлаб чиқарадиган 14 та станция қурилади. Бундан ташқари, 0,2 гигаватт қувват берадиган кичик ва ўрта ГЭСлар қурилмоқда. Шунингдек, кўплаб биноларда, саноат объектларида ва уйларнинг томларида қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, улар 0,5 гигаватт қувват беради", – деди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, йил охиригача 85 млрд кВт/с энерегия ишлаб чиқиш, бунда ҚТЭМ ҳиссаси 13 млрд кВт/с ёки 15 %ни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Ўзбекистон қисқа муддатда юксак натижаларга эришди. 2030 йилгача умумий қуввати 8 гигаватт бўлган яна 28 та станция қурилади.
"Ўзбекистон 2030 йилгача энергия таъминотининг 25 фоизини қайта тикланадиган энергия манбаларидан таъминлаш вазифасини қўйган. Бу жуда катта ўсиш", – дея қўшимча қилди у.
Батафсил – Sputnik Ўзбекистон видеосида.