Оғир атлетика: Ўзбекистон жамоаси жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда

Oбуна бўлиш
Лимада оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Перуда ўтаётган жаҳон чемпионатида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.
Перу пойтахти Лимада оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Ортда қолган кунлар Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтиб, атлетлар 2 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Демак, -81 кг вазн тоифасида иштирок этган Руслан Раҳматжонов 2 та олтин ва 1 та кумуш медалини қўлга киритди.
Шунингдек, қизлардан -59 кг вазн тоифасида иштирок этган Маржона Абдумуталова 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига, -89 кг вазн тоифасида иштирок этган Бекзод Ғофиржонов эса, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, оғир атлетика бўйича 17 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 26 майга қадар давом этади. Перудаги турнирда 51 давлатдан жами 284 нафар оғир атлетикачи куч синашади.
Янгиликлар лентаси
0