Мирзиёев спорт таълимини ривожлантириш режалари билан танишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденту Шавкату Мирзиёеву доложено о планах по развитию спортивного образования и проведению международных соревнований.
Президенту Шавкату Мирзиёеву доложено о планах по развитию спортивного образования и проведению международных соревнований. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2024
Oбуна бўлиш
Мутасаддилар спорт ва маданий тадбирлар режалари юзасидан ахборот берди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича ахборот берилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
FIFA қарори билан футзал бўйича бу йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланган. Мусобақа 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ташкил этилади. Унда дунёнинг энг кучли 24 жамоаси қатнашади. Иштирокчи мамлакатлардан нуфузли меҳмонлар, 30 мингдан зиёд мухлислар келиши кутилмоқда.
Мутасаддилар бу борада кўрилаётган тайёргарлик ишлари, спорт ва маданий тадбирлар режалари юзасидан ахборот берди. Чемпионатни юқори савияда ўтказиш учун Бош вазир раҳбарлигида ташкилий қўмита тузилиши белгиланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденту Шавкату Мирзиёеву доложено о планах по развитию спортивного образования и проведению международных соревнований.
Президенту Шавкату Мирзиёеву доложено о планах по развитию спортивного образования и проведению международных соревнований. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2024
Президенту Шавкату Мирзиёеву доложено о планах по развитию спортивного образования и проведению международных соревнований.
Пойтахтнинг Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчаси барпо этилмоқда. Келгуси йил у ерда ёшлар ўртасида ёзги Осиё ўйинлари ўтказилади. Кейинчалик ундан самарали фойдаланиш мақсадида Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил қилиниши кўзда тутилган. Ушбу муассаса ҳузурига Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институти ҳамда Мутахассислар малакасини ошириш институти ҳам ўтказилади. Академия тизимида Спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, Ахборот кутубхона маркази, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўқитиш маркази очилади.
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб, академияга 3 та бакалавр йўналиши ва 6 та магистратура мутахассислиги бўйича қабул бошланади. Битирувчи талабаларга тўғридан-тўғри 6 йиллик тренерлик малака сертификати берилади. Олимпия ва паралимпия коллежларидан селекция қилинган битирувчилар тўғридан-тўғри иккинчи курсга қабул қилинади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденту Шавкату Мирзиёеву доложено о планах по развитию спортивного образования и проведению международных соревнований.
Президенту Шавкату Мирзиёеву доложено о планах по развитию спортивного образования и проведению международных соревнований. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2024
Президенту Шавкату Мирзиёеву доложено о планах по развитию спортивного образования и проведению международных соревнований.
Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга кафедралар ва ўқув дастурларини илғор хорижий тажрибаси асосида ташкил этиш, юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Спорт таълимидаги яна бир янгилик Кураш маҳорат мактаблари бўлади.Ҳар бир вилоят марказида Кураш маҳорат мактаблари ташкил этилиши режалаштирилган. Маҳорат мактабида 140 нафар ўқувчи бўлади, улар 5-11 синф болалари орасидан танлаб олинади.
Тақдимотда Париж олимпиадасига кўрилаётган тайёргарлик бўйича ҳам ҳисобот берилди. Терма жамоалар ушбу нуфузли мусобақага юқори даражада ҳозирлик кўрмоқда, чет элларда мақсадли ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией, посвященной развитию тяжелой атлетики в стране и футбольной инфраструктуры в махаллях. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2024
Оғир атлетика ва футбол: Мирзиёевга спорт турларини оммалаштириш режалари тақдимот қилинди
Янгиликлар лентаси
0