МДҲда мустақил тўлов архитектурасини яратиш зарур— Мишустин

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишВизит премьер-министра РФ М. Мишустина в Туркменистан
Визит премьер-министра РФ М. Мишустина в Туркменистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2024
Oбуна бўлиш
МДҲда хизматлар ва инвестициялар эркин савдоси тўғрисидаги битимни муддатидан олдин ратификация қилинади — Мишустин.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. МДҲга ташқи омилларга қарам бўлмаган, мустақил тўлов архитектураси зарур деди Россия бош вазири Михаил Мишустин Ашхободда бўлиб ўтаётган Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида.

“Божхона соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, монополияга қарши мувофиқлаштирилган сиёсат юритиш, адолатли рақобат шароитларини таъминлаш, барча соҳаларда замонавий ечимлардан кенг фойдаланиш зарур. Шунингдек ташқи омилларга қарам бўлмаган мустақил тўлов архитектурасини яратиш зарур”, деди Мишустин.

Бош вазир шунингдек, МДҲ давлатлари ўртасида барча масалалар юзасидан очиқ фикр алмашилаётгани амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, фуқаролар ва бизнес учун фойдали бўлган инновацион лойиҳаларни ишга туширишга хизмат қилаётганига ҳам эътибор қаратди.

“Бу жаҳон иқтисодиётининг кўп қутблилик тамойиллари асосида ўзгариши ва савдо-иқтисодий жараёнларни жадал рақамлаштириш шароитида алоҳида аҳамият касб этади”, — деди Мишустин.

МДҲда хизматлар ва инвестициялар эркин савдоси тўғрисидаги битим

Россия ва яна бир неча давлатлар яқинда МДҲда хизматлар ва инвестициялар эркин савдоси тўғрисидаги битимни муддатидан олдин ратификация қилади, деди Мишустин.

"Кейинги ойнинг боши - 5 июнда ушбу шартнома Беларус, Қирғизистон ва Тожикистонда кучга киради, Россияда ҳам ратификация жараёни сўнгги маррага яқинлашмоқда", - деди Мишустин.

Мишустин ушбу келишув Ҳамдўстликда бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар, истеъмолчилар учун шаффоф ва тушунарли қоидалар яратишини таъкидлади.

“Сўнгги тўрт йилда МДҲда товар айирбошлаш ҳажми 66 %га ўсди. Бунинг 7 фоизини хизматлар ташкил қилади", - деди Мишустин.
Унинг эслатишича, бу йил Россия МДҲга раислик қилмоқда ва Москва ўзининг устувор вазифаларидан бири деб — Ҳамдўстлик Иқтисодий ривожланишининг 10 йиллик стратегиясининг биринчи босқичини амалга ошириш, деб ҳисоблайди.
Янгиликлар лентаси
0