https://sputniknews.uz/20240524/krokus-teraktga--fsb-rahbari-44027141.html
Крокусдаги терактга алоқадорларнинг ҳеч бири жазодан қутула олмайди — ФСБ раҳбари
Крокусдаги терактга алоқадорларнинг ҳеч бири жазодан қутула олмайди — ФСБ раҳбари
Sputnik Ўзбекистон
Крокусдаги терактга алоқадор бўлганларнинг ҳеч бири жазодан қутула олмайди - ФСБ раҳбари
2024-05-24T20:09+0500
2024-05-24T20:09+0500
2024-05-24T20:09+0500
россия
фсб
теракт
крокус сити холлдаги теракт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/06/15339435_0:214:3197:2012_1920x0_80_0_0_8d0b416e3cdf06acc0b78474d2d540d2.jpg
ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Крокус Сити Холлдаги терактга алоқадор 20 дан ортиқ киши ҳибсга олинди, деди ФСБ директори Александр Бортников Бишкекда бўлиб ўтган МДҲ хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарлари йиғилишида.“Биз ҳозирда жиноятга алоқадор бўлганларнинг тўлиқ доирасини аниқлаяпмиз, 20 дан ортиқ шахслар, жумладан, бевосита жиноятчилар ва шериклар қўлга олинди”, деди у.Текширув натижасида маълум бўлишича, террорчиларни тайёрлаш, молиялаштириш, ҳужум қилиш ва олиб чиқиб кетиш Афғонистон-Покистон ҳудудидан “Вилоят Хуросон” гуруҳи жангарилари томонидан интернет орқали мувофиқлаштирилган.“Ҳужум якунида террорчилар Украина чегараси томонга ҳаракатланиш учун аниқ буйруқ олдилар, чунки у ерда улар учун чегарадан ўтишга "туйнук" тайёрлаб қўйилган эди”, деди у.Унинг фикрича, терактга буюртма берганларнинг мақсадларидан бири диний ва миллий омиллардан фойдаланган ҳолда МДҲ давлатлари орасида ўзаро муносабатларига путур етказиш эди.“Бизнинг геосиёсий рақибларимиз халқларимизнинг узоқ муддатли ёнма-ён яшаши давомида шаклланган ягона миллатлараро ва динлараро мувозанатни бузишни кутишмоқда”, деди Бортников. * Мета (Фейсебоок ва Инстаграм) Россияда тақиқланган
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/06/15339435_3:0:2732:2047_1920x0_80_0_0_ba14d59b5d9b9eb55436e15e71c12102.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
крокус теракт фсб
Крокусдаги терактга алоқадорларнинг ҳеч бири жазодан қутула олмайди — ФСБ раҳбари
Украина разведкаси Крокусдаги терактга бевосита алоқадор эканини ҳозирданоқ айтиш мумкин, деди Бортников.
ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Крокус Сити Холлдаги терактга алоқадор 20 дан ортиқ киши ҳибсга олинди, деди ФСБ директори Александр Бортников Бишкекда бўлиб ўтган МДҲ хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарлари йиғилишида.
“Биз ҳозирда жиноятга алоқадор бўлганларнинг тўлиқ доирасини аниқлаяпмиз, 20 дан ортиқ шахслар, жумладан, бевосита жиноятчилар ва шериклар қўлга олинди”, деди у.
Тўрт нафар террорчидан икки нафари ҳужумдан бироз олдин Туркиядан келган. Ҳибсга олинганлардан бири у ердан 4 март куни келганини тан олди. Унинг сўзларига кўра, одамларни ўлдириш учун унга ярим миллион рубль таклиф қилинган. Яна бир айбланувчи Фаридун Шамсиддин 23 февраль куни Истанбулда бўлган ва у ерда суратга тушиб уларни инстаграмга жойлаштирган.
Текширув натижасида маълум бўлишича, террорчиларни тайёрлаш, молиялаштириш, ҳужум қилиш ва олиб чиқиб кетиш Афғонистон-Покистон ҳудудидан “Вилоят Хуросон” гуруҳи жангарилари томонидан интернет орқали мувофиқлаштирилган.
“Ҳужум якунида террорчилар Украина чегараси томонга ҳаракатланиш учун аниқ буйруқ олдилар, чунки у ерда улар учун чегарадан ўтишга "туйнук" тайёрлаб қўйилган эди”, деди у.
ФСБ директорининг таъкидлашича, Украина ҳарбий разведкаси терактга бевосита алоқадорлигини ишонч билан айтиш мумкин.
Унинг фикрича, терактга буюртма берганларнинг мақсадларидан бири диний ва миллий омиллардан фойдаланган ҳолда МДҲ давлатлари орасида ўзаро муносабатларига путур етказиш эди.
“Бизнинг геосиёсий рақибларимиз халқларимизнинг узоқ муддатли ёнма-ён яшаши давомида шаклланган ягона миллатлараро ва динлараро мувозанатни бузишни кутишмоқда”, деди Бортников.
"Ишончим комилки, ушбу жиноятнинг барча тафсилотлари аниқланади ва унга алоқадор бўлганларнинг ҳеч бири жазодан қочиб қутула олмайди", - дея хулоса қилди ФСБ раҳбари.
* Мета (Фейсебоок ва Инстаграм) Россияда тақиқланган