https://sputniknews.uz/20240524/iran-prezidenti-helicopter-crush-44021567.html
Эрон президенти вертолёти ҳалокати бўйича дастлабки хулосалар эълон қилинди
Эрон президенти вертолёти ҳалокати бўйича дастлабки хулосалар эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Раиси вертолёти тўқнашувдан сўнг ёниб кетган, унда ўқ излари ёки бошқа заралар топилмади, дейилади ҳисоботда.
2024-05-24T15:30+0500
2024-05-24T15:30+0500
2024-05-24T15:30+0500
эрон
президент
иброҳим раисий
ҳалокат
дунё янгиликлари
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/18/44021384_0:0:2982:1677_1920x0_80_0_0_8a7171f4a20bb21d7d70d597491b7d78.jpg
ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Иброҳим Раисийнинг вертолёти тўқнашувдан кейин ёниб кетган, деб хабар бермоқда "Тасним" агентлиги Қуролли кучлари Бош штаби баёнотига таяниб.Аниқлик киритилишича, ҳалокатга учраган самолёт учувчиси Эрон президенти кортежидаги яна иккита вертолёт учувчилари билан алоқада бўлган.Президент Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва яна олти киши бўлган вертолёт 19 май куни мамлакат шимоли-ғарбида, Верзеган вилоятида ҳалокатга учради. 20 май куни эрталаб Эрон вице-президенти Моҳсин Мансурий президент ва унинг делегациясининг ўлими ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Муҳаммад Бағирий самолёт ҳалокатини текшириш учун комиссия тайинлади. Натижалар республика Олий раҳбари ва халққа тақдим этилади, деди мамлакатнинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий.Янги президентлик сайловлари, Эрон конституциясига кўра 50 кун ичида ўтказилиши керак. Ҳозирда бу лавозимни вице-президент Муҳаммад Мохбе эгаллаб турибди.
https://sputniknews.uz/20240521/iran-prezident-israel-usa-43974059.html
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/18/44021384_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_337f9c1054ca306bf4ee6afde0a00ea8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эрон раисий вертолёт ҳалокати
эрон раисий вертолёт ҳалокати
Эрон президенти вертолёти ҳалокати бўйича дастлабки хулосалар эълон қилинди
Раиси вертолётида ўқ излари ёки бошқа заралар топилмади, дейилади ҳисоботда.
ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Иброҳим Раисийнинг вертолёти тўқнашувдан кейин ёниб кетган, деб хабар бермоқда "Тасним" агентлиги Қуролли кучлари Бош штаби баёнотига таяниб.
"Дастлабки хулосаларга кўра, Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёти тепалик билан тўқнашиб, ёниб кетган. Вертолётнинг таркибий қисмларида ўқ излари ёки шунга ўхшаш зарарлар топилмади", - дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, ҳалокатга учраган самолёт учувчиси Эрон президенти кортежидаги яна иккита вертолёт учувчилари билан алоқада бўлган.
Президент Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва яна олти киши бўлган вертолёт 19 май куни мамлакат шимоли-ғарбида, Верзеган вилоятида ҳалокатга учради. 20 май куни эрталаб Эрон вице-президенти Моҳсин Мансурий президент ва унинг делегациясининг ўлими ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Муҳаммад Бағирий самолёт ҳалокатини текшириш учун комиссия тайинлади. Натижалар республика Олий раҳбари ва халққа тақдим этилади, деди мамлакатнинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий.
Янги президентлик сайловлари, Эрон конституциясига кўра 50 кун ичида ўтказилиши керак. Ҳозирда бу лавозимни вице-президент Муҳаммад Мохбе эгаллаб турибди.