Биз кескинликни оширмаяпмиз, лекин ҳамма нарсага тайёр бўлишимиз керак—Путин ва Лукашенко

© POOL / Медиабанкка ўтишРабочий визит президента Владимира Путина в Белоруссию. День второй
Рабочий визит президента Владимира Путина в Белоруссию. День второй - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2024
Oбуна бўлиш
Путин ва Лукашенко Россия ва Беларусда шу кунларда бўлиб ўтаётган ядровий кучлар ўқув машқлари сабабини тушунтириб беришди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Россия Беларус ҳудудида стратегик бўлмаган ядро қуроллари билан машғулотлар ўтказиб, вазиятни кескинлаштиришга уринмаяпти, деди Россия президенти Владимир Путин.
“Буларнинг барчаси (машғулотлар – таҳр.) режа бўйича бўлиб ўтмоқда, биз бу ерда кескинликни оширмаяпмиз, лекин бу соҳада ҳамма нарса текширувдан ўтиши керак. Бу ерда ҳеч қандай хато, ишдан чиқиш ёки номувофиқлик бўлмаслиги керак", — деди Путин Россия-Беларус музокаралари якунлари бўйича матбуот анжуманида.
Беларус президенти Александр Лукашенко с масалани кенгроқ ёритди. У Улуғ Ватаон урушини хотирлаб, ҳаммасига тайёр бўлиш кераклигини, кутилмаган зарбани ўтказиб юбормаслик кераклигини таъкидлади.

"Биз бу ерда ҳеч қандай махсус иш қилмаяпмиз, тайёргарлик кўряпмиз, машқ қиляпмиз. Биз ҳамма нарсага тайёр бўлишимиз керак. Дунё беқарор ва хавфли. Биз, ўтган асрнинг ўрталарида бўлганидек, биринчи зарбани ўтказиб юбора олмаймиз. Биз бунга йўл қўймаймиз, улар бу ҳақда билишлари керак. Аммо биз вазиятни кескинлаштирмаяпмиз, бизга уруш керак эмас, бугун биз фақат тинч истиқболлар ҳақида гапирдик”, — деди Лукашенко.

Анжманда Путин Россия Беларус хавфсизлигига худди ўз хавфсизлигига муносабатда бўлгани каби муносабатда эканини ҳам билдирди.
Янгиликлар лентаси
0