Ўтган йили ШҲТ разведка хизматлари 181 та терактнинг олдини олди — Мирзаев

© Sputnik/Зафар ХалиловФлаг Ирана подняли в Исполкоме РАТС ШОС.
Флаг Ирана подняли в Исполкоме РАТС ШОС. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2024
Oбуна бўлиш
Разведка хизматлари террорчилик ва экстремистик мақсадларда фойдаланилган 26 та ноқонуний миграция каналларини аниқлади.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўтган йилда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо мамлакатлар разведка хизматлари томонидан 181 та терактнинг олди олинди, 214 нафар хорижлик жангчи қўлга олинди, террорчилик ташкилотларининг 95 та ячейкаси фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев маълум қилди.
Тошкентда Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг ўн тўққизинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Руслан Мирзаев сўзга чиқди.

“2023 йил якунига кўра ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органларининг биргаликдаги фаолияти жараёнида, жумладан, тезкор ахборот алмашиш орқали террорчилик ташкилотларининг 95 та ячейкаси фаолиятига чек қўйилди, 181 та терактнинг олди олинди, экстремистик ва террористик характердаги 2010 та жиноят аниқланиб, уларга чек қўйилди”, — деди у

Унинг сўзларига кўра, ташкилотга аъзо давлатлар разведка хизматлари 2023 йилда ҳам 214 нафар чет эллик жангари ва 1185 нафар халқаро террорчилик ташкилотларига аъзо ва ҳамкорларни аниқлаб, қўлга олган.
Террорчилик ва экстремистик мақсадларда фойдаланилган 13 та молиялаштириш ва 26 та ноқонуний миграция каналлари аниқланган.
Қайд этилишича, 2023 йилда ШҲТ мамлакатларида қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг ноқонуний савдосининг 14 та канали аниқланган, 1589 та ўқотар қурол, 777 та портловчи мослама, 188 килограмм портловчи моддалар ва 660 тоннадан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Кенгашининг 41-мажлиси бўлиб ўтган эди. Унда сўзга чиққан ШҲТ МАТТ ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси салоҳиятини ошириш зарурлигини айтган эди.
Янгиликлар лентаси
0