https://sputniknews.uz/20240523/markaziy-osiyo-energetika-tizim-ekspert-44011804.html
Марказий Осиёда ягона энергетика тизими қувватини ошириш йўллари қандай — эксперт жавоби
Марказий Осиёда ягона энергетика тизими қувватини ошириш йўллари қандай — эксперт жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Марказий Осиё минтақасини бирлаштириш билан боғлиқ бўлган барча лойиҳалар Осиёнинг юрагидир. 23.05.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-05-23T18:15+0500
2024-05-23T18:15+0500
2024-05-23T18:15+0500
матбуот маркази
видео
матбуот маркази видео
мултимедиа
ўзбекистон
афғонистон
марказий осиё
қозоғистон
қирғизистон
газ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/17/44014006_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_303a0dcc16669ba9dceccf43dd76a1bf.jpg
Афғонистонни ҳам синхронлаштириш Марказий Осиё ягона энергетика тизимининг қувватини оширади. Бу ҳақда “Геоэнергетика.инфо” (РФ) журнали бош муҳаррири Борис Марцинкевич Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган “Москва-Тошкент-Остона-Бишкек” иштирокидаги видеокўприкда маълум қилди.Борис Марцинкевич ўз чиқишида ҳозирги босқичда Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти ва уларнинг Россия билан муносабатларида табиий газ қандай роль ўйнайди деган саволга жавоб берди.Унинг қайд этишича, Ўзбекистоннинг жанубий қўшниларидан бири, ҳудуди 35 фоиз электрлаштирилган Афғонистон электр энергиясининг 70 фоизини Ўзбекистондан олади.Унинг айтишича, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Марказий Осиё минтақасини бирлаштириш билан боғлиқ бўлган барча лойиҳалар ҳақиқатан ҳам Осиёнинг юрагидир.“Бироқ бу Марказий Осиё минтақасига фақат бешта постсовет республикаси кириши керак дегани эмас. Эрон шимолидан Афғонистон ҳам Марказий Осиё. Демак, бу ерда нафақат газ, балки, менимча, қўшма ишлаб чиқариш лойиҳалари билан боғлиқ ишлар ҳам барча учун етарли”, дея қўшимча қилди у.
ўзбекистон
қозоғистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/17/44014006_91:0:1531:1080_1920x0_80_0_0_09a731d785529c523e0faabf96cf4a08.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, матбуот маркази видео, мултимедиа, ўзбекистон, афғонистон, марказий осиё, қозоғистон, қирғизистон, газ, видео
видео, матбуот маркази видео, мултимедиа, ўзбекистон, афғонистон, марказий осиё, қозоғистон, қирғизистон, газ, видео
Марказий Осиёда ягона энергетика тизими қувватини ошириш йўллари қандай — эксперт жавоби
Эксклюзив
Эксперт: Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Марказий Осиё минтақасини бирлаштириш билан боғлиқ бўлган барча лойиҳалар Осиёнинг юрагидир.
Афғонистонни ҳам синхронлаштириш Марказий Осиё ягона энергетика тизимининг қувватини оширади. Бу ҳақда “Геоэнергетика.инфо” (РФ) журнали бош муҳаррири Борис Марцинкевич Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган “Москва-Тошкент-Остона-Бишкек” иштирокидаги видеокўприкда маълум қилди.
Борис Марцинкевич ўз чиқишида ҳозирги босқичда Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти ва уларнинг Россия билан муносабатларида табиий газ қандай роль ўйнайди деган саволга жавоб берди.
“Менинг фикримча, қарама-қаршилик шундаки, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистондаги тариф сиёсати, худди шундай ижтимоий юк ҳам ҳамма жойда ҳар хил. Ва яна Ўзбекистондаги лойиҳалар ҳақида маълумот етишмаслиги бўйича савол туғилади. Ҳозирда Бухоро вилоятидаги конлар Россия ва Ўзбекистон томонларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан йирик ерости газ омборига айлантирилаётгани ҳақида маълумотлар бор. Агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, мамлакатларимиз раҳбарлари нафақат газ транзити, балки уни биргаликда қайта ишлаш ҳақида ҳам ўйлаётгандек таассурот уйғонади. Бу қўшма лойиҳа бўлиб, Россия учун санкциялар хавфи маълум”, — деди у.
Унинг қайд этишича, Ўзбекистоннинг жанубий қўшниларидан бири, ҳудуди 35 фоиз электрлаштирилган Афғонистон электр энергиясининг 70 фоизини Ўзбекистондан олади.
“Афғонистонни ҳам синхронлаштириш Марказий Осиё ягона энергетика тизимининг қувватини оширади, бу эса, албатта, барча истеъмолчилар учун таъминот ишончлилигига ҳам таъсир қилади. Демак, менимча, истиқболлар етарлича”, — дея аниқлик киритди у.
Унинг айтишича, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Марказий Осиё минтақасини бирлаштириш билан боғлиқ бўлган барча лойиҳалар ҳақиқатан ҳам Осиёнинг юрагидир.
“Бироқ бу Марказий Осиё минтақасига фақат бешта постсовет республикаси кириши керак дегани эмас. Эрон шимолидан Афғонистон ҳам Марказий Осиё. Демак, бу ерда нафақат газ, балки, менимча, қўшма ишлаб чиқариш лойиҳалари билан боғлиқ ишлар ҳам барча учун етарли”, дея қўшимча қилди у.