Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ва Мўғулистон ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Флаг Монголии
Флаг Монголии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2024
Oбуна бўлиш
Келаси йилда ЕИК ва Мўғулистон ҳукуматининг тизимли фаолияти бошланганига 10 йил тўлади.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мўғулистон ҳамкорликни кенгайтиради. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати маълум қилди.
Улан-Баторда бўлиб ўтган “Мўғулистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий конференцияда ЕОИИ мамлакатлари билан Мўғулистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

“Мўғулистон 2015 йилда тегишли меморандум тузиш орқали Евроосиё иқтисодий комиссияси билан алоқаларни расмийлаштирган биринчи учинчи давлат бўлди. Келаси йилда ЕИК ва Мўғулистон ҳукуматининг тизимли фаолияти бошланганига 10 йил тўлади”, — деди ялпи мажлисда интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев.

Яқин истиқболдаги асосий вазифалар ҳақида гапирар экан, у ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича ишлар фаоллаштирилганини қайд этди. Вазир тўловларни амалга оширишда ва ўз тўлов ва ҳисоб-китоб платформалардан фойдаланишда миллий валюталарга ўтиш муҳимлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, бошқа вазифалар қаторига геология-қидирув, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, хомашёни қайта ишлаш соҳаларида қўшма корхоналар ташкил этиш, шунингдек, инфратузилма ва транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш орқали кооперация алоқаларини тиклаш ва қўшма сармояларни кўпайтириш киради.

“Савдо номутаносиблиги муаммосини ҳамкорлик алоқаларини кўпайтириш, Мўғулистонда қўшма корхоналар яратиш ва ЕОИИ корпорациялари инвестициялари орқали қоплаш мумкин”, — дея хулоса қилди Глазьев.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг барча масалалари имзоланган меморандумга мувофиқ тузилган ЕИК ва Мўғулистон ҳукумати ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича қўшма ишчи гуруҳининг диққат марказида бўлади.
Ишчи гуруҳ фаолиятида нафақат ЕИК ва Мўғулистон давлат органлари вакиллари, балки манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, ЕОИИ давлатларининг ишбилармон доиралари вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0