Ўзбекистонда йиллик кредит ажратиш ҳажми 1,8 баробарга кўпайди

© Sputnik/Abdubakir YunusovСумовые и долларовые купюры. Иллюстрационное фото
Сумовые и долларовые купюры. Иллюстрационное фото  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2024
Oбуна бўлиш
Сўнгги 5 йилда банкларнинг капитали 2 баробарга кўпайди.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўтган йили банклар 3,8 миллиард долларлик, шунингдек, уларнинг мижозлари ҳукумат кафолатисиз 6 миллиард долларлик хорижий кредитларни тўғридан-тўғри олиб келган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимотда маълум қилинди.
Қайд этилишича, сўнгги 5 йилда банкларнинг капитали 2 баробарга, кредит портфели 2,3 баробарга ҳамда йиллик кредит ажратиш ҳажми 1,8 баробарга кўпайди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди.
Президент Шавкат Мирзиёев 20 мая ознакомился с презентацией об участии банков в привлечении иностранных инвестиций. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2024
Шавкат Мирзиёев хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди.
“Тўртта банк илк бор евробонд чиқариб, четдан 1 миллиард 300 миллион доллар ресурс жалб этди. Ўтган йили банклар 3,8 миллиард долларлик, шунингдек, уларнинг мижозлари ҳукумат кафолатисиз 6 миллиард долларлик хорижий кредитларни тўғридан-тўғри олиб келган”, — дейилади хабарда.
Тақдимотда Миллий банк ҳамда Ўзсаноатқурилишбанкнинг шу борадаги фаолияти ҳақида ахборот берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди.
Президент Шавкат Мирзиёев 20 мая ознакомился с презентацией об участии банков в привлечении иностранных инвестиций. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2024
Шавкат Мирзиёев хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди.
Айтилишича, бу йил Миллий банк томонидан 6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. Шунингдек, заргарлик тармоғида 2,1 триллион сўмлик 526 та, хизматлар соҳасида 41,8 триллион сўмлик кредитлар ҳисобидан 40 мингдан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш ва 2,5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Ўзсаноатқурилишбанк бу йил халқаро молия бозорларидан 3 миллиард 100 миллион долларлик маблағ жалб этишни мақсад қилган. Банк мижозлари билан умумий қиймати 4 миллиард 800 миллион долларлик инвестиция лойиҳаларига киришилган.
Мазкур банк томонидан қурилиш материаллари соҳасида 2024-2025 йилларда 529 та лойиҳа доирасида 2 миллиард 800 миллион долларлик хорижий инвестициялар жалб қилиниб, бу орқали 25 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, Миллий банк 967 та, Саноатқурилишбанк 727 та маҳаллада ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашмоқда. Яна бир муҳим жиҳати, банклар қуйи бўғинга тушиб ишлаётгани учун кўплаб бизнес тузилмалар “соя”дан чиқмоқда.
Тақдимотда мижозларнинг инвестиция лойиҳаларини тизимли мониторинг қилиб, муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиб бориш зарурлиги қайд этилди.
Янгиликлар лентаси
0