Мирзиёев Эрон элчихонасига бориб, ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди
Ўзбекистон президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2024
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган ҳалок бўлгани муносабати билан Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюрди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Мирзиёев мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди
Президент Республики Узбекистан посетил посольство Ирана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2024
Ўзбекистон президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди

"Давлат раҳбари дипломатик ваколатхонада очилган Ҳамдардлик китобига самимий таъзия ва таскин сўзларини ёзиб қолдирди", — дейилади хабарда.

Мирзиёев элчи Муҳаммадали Искандарий билан суҳбатлашди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди
Президент Республики Узбекистан посетил посольство Ирана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2024
Ўзбекистон президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди
"Ўзбекистон етакчиси президент Иброҳим Раисий етук давлат арбоби ва сиёсатчи бўлгани, Эроннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, аҳоли фаровонлигини оширишга ҳамда мамлакатнинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашга, шунингдек, давлатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади", — дея қайд этилган хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди
Президент Республики Узбекистан посетил посольство Ирана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2024
Ўзбекистон президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди
Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон президенти Эроннинг Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик мактуби йўллаган эди.
Путин Раисий ўлимини Эрон халқи учун катта фожиа деб атади
Маълумот учун, 19 май куни Эрон президенти бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, у Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятидаги Верзеган вилоятига қаттиқ қўнган. Фавқулодда ҳолат ўрмонлар ичида жойлашган Узи қишлоғи ҳудудида содир бўлган. Қидирув операциясига 40 та тезкор гуруҳ жалб этилган, қидирув ишлари қалин туман туфайли мураккаблашган. 20 май куни қутқарувчилар узоқ уринишлардан сўнг вертолёт қулаган жойга етиб борди.
Қайд этилишича, президент вертолёти бутунлай ёниб кетган ҳолда топилди. Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбарига кўра, президент вертолётидаги барча йўловчилар ҳалок бўлди. "Tasnim" агентлиги хабар беришича, президент кортежида учта вертолёт бўлган. Ҳалокат бортида республика ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва Шарқий Озарбайжон губернатори Малик Раҳмати ҳам бўлган.
Янгиликлар лентаси
0