Ўзбекистонлик чавандозлар конкур ва от йўрттириш бўйича мусобақада совриндор бўлишди
© Министерство спортаБишкекда конкур ва от йўрттириш бўйича Евросиё лигасининг навбатдаги баҳслари ўз ниҳоясига етди.
© Министерство спорта
Oбуна бўлиш
Хуршид Алимжонов олтин, Бекзод Қурбонов эса кумуш медалига сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистонлик чавандозлар Бишкекдаги конкур ва от йўрттириш бўйича мусобақада совриндор бўлишди, дея хабар берди Спорт вазирлиги.
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида конкур ва от йўрттириш бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичига саралаш вазифасини ўтаб берувчи Евросиё лигасининг навбатдаги баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси юқори натижаларни қайд этди.
© Министерство спортаБишкекда конкур ва от йўрттириш бўйича Евросиё лигасининг навбатдаги баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Бишкекда конкур ва от йўрттириш бўйича Евросиё лигасининг навбатдаги баҳслари ўз ниҳоясига етди.
© Министерство спорта
"Чавандозлардан бири Хуршид Алимжонов “Leyman” лақабли тулпорида 130 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш баҳсларида энг яхши натижа билан олтин медални қўлга киритди. Мусобақанинг илк кунида икки йўналишда ғалаба қозонган Бекзод Қурбонов “Matts” оти билан 150 смли дастурда кумуш медалга сазовор бўлди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, Баҳромжон Газиев, Бекзод Қурбонов, Оқил Собиржонов ва Аъзам Толиббоев жамоавий дастурда шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди.
Якунда чавандозлар ушбу турнирни 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлашди.