https://sputniknews.uz/20240520/eaeu-statistika-evroosiyo-integratsiya-dastur-43962190.html
Статистика соҳасида Евроосиё интеграциясининг янги дастури ишлаб чиқилади
Статистика соҳасида Евроосиё интеграциясининг янги дастури ишлаб чиқилади
Sputnik Ўзбекистон
2025 йилда статистика соҳасида амалдаги ЕОИИ интеграциясини ривожлантириш дастурини амалга ошириш якунланади.
2024-05-20T20:05+0500
2024-05-20T20:05+0500
2024-05-20T20:05+0500
еоии
москва
еик
ўзбекистон ва еоии
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1d/41312421_143:309:2903:1861_1920x0_80_0_0_8e59caf30ffe80a450867c83b1f3509e.jpg
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) статистика соҳасида Евроосиё интеграциясининг янги дастурини ишлаб чиқишга киришмоқда. Бу ҳақда ЕИК интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев маълум қилди.Москвада бўлиб ўтган семинарда 2030 йилгача статистика соҳасида Евроосиё интеграциясини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.Глазьев 2025 йилда ЕОИИ статистика соҳасида интеграцияни ривожлантириш бўйича Дастурни амалга ошириш якунланланаётгани ва бугунги кунда эса ишбилармонлар ва экспертлар ҳамжамияти билан биргаликда ушбу соҳада янги стратегик ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.Йиғилишда глобал рақамлаштириш шароитида маълумотларни йиғишнинг янги имкониятларидан фойдаланиш “Евроосиё иқтисодий йўли ЕОИИда иқтисодий жараёнларни янада ривожлантириш тўғрисидаги декларация қоидаларини ҳисобга олган ҳолда 2030 йилгача Иттифоқ доирасида статистикани ривожлантириш бўйича йўл харитасини шакллантириш” ҳақида сўз борди.Маълумотлар эволюцияси даврида статистик методологияни уйғунлаштириш, рақамли инфратузилмани модернизация қилиш, статистик ва геофазовий маълумотлар интеграцияси, ахборотнинг муқобил манбалари ва ахборотни тўплаш, визуаллаштириш ва таҳлил қилиш учун сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш муҳокаманинг асосий мавзулари бўлди.Айнан шу жиҳатлар комиссия Иттифоқ мамлакатлари билан биргаликда ишлаб чиқишни бошлаган 2026–2030 йилларга мўлжалланган статистика соҳасида ЕОИИ интеграциясини ривожлантириш концепциясининг устувор йўналишлари асосини ташкил этди.
https://sputniknews.uz/20240515/eaeu-atrof-muhit-muhofaza-vakolat-43885222.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1d/41312421_158:0:2889:2048_1920x0_80_0_0_84e84ce925e13e2295b9be2bd7e2f64d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
статистика еоии интеграция сергей глазев
статистика еоии интеграция сергей глазев
Статистика соҳасида Евроосиё интеграциясининг янги дастури ишлаб чиқилади
2025 йилда статистика соҳасида амалдаги ЕОИИ интеграциясини ривожлантириш дастурини амалга ошириш якунланади, шунинг учун бу соҳада янги стратегик ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) статистика соҳасида Евроосиё интеграциясининг янги дастурини ишлаб чиқишга киришмоқда. Бу ҳақда ЕИК интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев
маълум қилди. Москвада бўлиб ўтган семинарда 2030 йилгача статистика соҳасида Евроосиё интеграциясини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
Глазьев 2025 йилда ЕОИИ статистика соҳасида интеграцияни ривожлантириш бўйича Дастурни амалга ошириш якунланланаётгани ва бугунги кунда эса ишбилармонлар ва экспертлар ҳамжамияти билан биргаликда ушбу соҳада янги стратегик ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
"Фойдаланувчиларни замонавий талабларга жавоб берадиган замонавий маълумотлар билан таъминлаш учун ҳамма нарсани қилиш керак", — деди у.
Йиғилишда глобал рақамлаштириш шароитида маълумотларни йиғишнинг янги имкониятларидан фойдаланиш “Евроосиё иқтисодий йўли ЕОИИда иқтисодий жараёнларни янада ривожлантириш тўғрисидаги декларация қоидаларини ҳисобга олган ҳолда 2030 йилгача Иттифоқ доирасида статистикани ривожлантириш бўйича йўл харитасини шакллантириш” ҳақида сўз борди.
Маълумотлар эволюцияси даврида статистик методологияни уйғунлаштириш, рақамли инфратузилмани модернизация қилиш, статистик ва геофазовий маълумотлар интеграцияси, ахборотнинг муқобил манбалари ва ахборотни тўплаш, визуаллаштириш ва таҳлил қилиш учун сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш муҳокаманинг асосий мавзулари бўлди.
Айнан шу жиҳатлар комиссия Иттифоқ мамлакатлари билан биргаликда ишлаб чиқишни бошлаган 2026–2030 йилларга мўлжалланган статистика соҳасида ЕОИИ интеграциясини ривожлантириш концепциясининг устувор йўналишлари асосини ташкил этди.